| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Севишганлар кунига ширинлик
Бугун қандай кунлигини биласизми? Кўпчилик мамлакатларда бу кунни севишганлар куни - Муқаддас Валентин куни деб билишади. Аслида, ҳақиқий севишганлар учун алоҳида бир кунни белгилаш шарт эмас, деб ўйлайман, ахир улар учун биргаликда ўтказилган ҳар бир кун - севишганлар куни эмасми?! Бироқ ғарбий мамлакатларда севишганлар учун бир кунни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашар экан, уларни кўп ҳам қоралаб ўтирмаймиз. Ахир асл севишганлар тақвимнинг бир кунини айнан ўзларининг куни деб ҳисоблашларида қандай ёмонлик бор.

Машҳур актриса Женнифер Гарнер бу хусусда ошиқларга шундай маслаҳат беради: «Йигитлар, бу кун сиз ўйлаганчалик ёмон эмас. Ростини айтсам, чиройли сўзлардан мактуб ёзиб, гул олинг-да, гулни ҳатто қўшни ҳовлидан узиб келсангиз ҳам майли, келиб, табассум билан: «Сени жондан ортиқ севаман. Ҳаётимда борлигинг учун толедан миннатдорман», десангиз бас. Кўп пул сарфлаш шарт эмас. Шунчаки ёқимли бўлинг, шунинг ўзи кифоя».
Энди ошиқлар маъшуқалари учун шеър ёзиб, гул излаб юришар экан, қизлар ҳам йигитлар учун ўзгача бир ширинлик тайёрлашса, нур устига аъло нур бўларди. Қуйида ана шундай ширинликлардан мисоллар келтириб ўтамиз.
Янгиланган (16.02.2010 17:08)