| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Семириш ҳам ҳомилага зарар

Ҳомиладор аёллар тез орада семириб, «тарвақайлаб» кетишини кўп кузатганмиз. Бу оддий ҳол, ахир бўлажак болакай ҳам тўғри ўсиши учун меъёрда «овқатланиши» керак. Бироқ керагидан ортиқча семириб кетган аёллардан туғилган болалар ҳам муайян касалликларга мойиллиги бўларкан.
Ҳомиладорлик вақтида ўта семириб кетган аёлларнинг фарзандлари катта бўлганида семиришга ва юрак-томир касалликларига мойил бўлиши тасдиқланди. 9 ойлик «бахтли муддат» давомида хотинлар 11-16 килограммдан ортиқ семирмасликлари мақсадга мувофиқ. Азалдан қориндор аёллар фарзанд кутаётган вақтда 7-11 килограмм, озғинлар эса 13-18 килограмм вазн қўшишса, шунинг ўзи кифоя.
Керагидан ортиқча қорин қўйган хотинларнинг фарзандлари 9 ёшга тўлар-тўлмас вазн қўйиб, семириб кетиш эҳтимоли ортади. Уларнинг қонида шамоллаш маркерлари ортиқча, «ижобий» холестерин кам миқдорда бўлиши, қон босими ҳам кўтарилиши кузатилади. Бу айниқса биринчи триместр давомида ҳафтасига ярим кило ва ундан ортиқ қорин қўйган оналарнинг болаларида яққол кўзга ташланади. Олимлар бу йўналишдаги тадқиқотларни давом эттиришмоқда. Бўлажак она учун энг муҳими тўлақонли овқатланиш, бунда овқатга муккасидан кетиш ярамайди, лекин кам овқатланиш ҳам кони зарар – меъёрдан кам семирган хотинлардан заиф бола туғилиши ҳам фанда исботланган.
Янгиланган (04.06.2010 15:18)
