| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Аёллар жозибадорлигининг сири

Бананнинг фойдаси ҳақида билмаган одам бананнинг ўзи нималигини билмаса керак. Ушбу тропик мева ҳар куни истеъмол қилинса, одам организми учун зарур бўлган кўплаб витаминларни олиши фанда аллақачон исботлаб бўлинган. Ушбу мева таркибида фолий кислотаси, магний, А ва С витаминлари, калий каби кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Бунинг устига мазаси ҳам оғизда қолади. Агентинада банан билан ўтказилган тадқиқотнинг натижаларига қараб, олимлар аёллар жозибадорлигининг сирини аниқлашганини таъкидлашди.
Ушбу тадқиқот жараёнида кўнгилли аёллар ҳар куни нонуштага банан ейишди. Уч ойдан кейин истисносиз барча қатнашчилар озишгани аниқланди. Зеро, улар кун давомида овқатда ўзларини ҳеч чеклашмади. Ҳеч қандай парҳез тутилмаганига қарамай, барча аёлларнинг қомати яхшиланди. Бунинг сабаби бананли нонушта овқат ҳазм бўлишини, юрак-қон тизимининг ишлашини яхшилаб, аёллар организмини стресслардан ҳимоя қиларкан.
Янгиланган (09.06.2010 16:34)
