| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Она бўлиш бахти
ёки биринчи фарзандни неча ёшда кўрган маъқул?
Савол жуда қизиқ ва муҳими битта жавоб билан бутун масалани қамраб олиш мушкул. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётий мезонлари борки, мана болали бўлишга вақт келди, дейиш жуда қийин кечади.
Аслида масалага қуйидагича қараш маъқул: бутун жаҳонда 30 ёшдан кейин бола кўриш анъанага айланиб бормоқда. Бу тўғрими ёки тиббиётчилар фикрига қулоқ тутиб ва миллий урф-одатларимизни ҳисобга олган ҳолда мазкур фалсафий ёш чегарасини кутиб ўтирмай фарзандли бўлиш керакми?
Биринчидан, одамнинг ўзи она бўлишни исташи керак. Ички туйғулар орқали белгилаб берилган кучли она бўлиш эҳтиёжи дуч келган қийинчиликларни кутилмаган ва исталмаган ҳомиладорликдан яхшироқ енгиб ўтади.
Иккинчидан, бунга ташқи омиллар етаклаши лозим, чунки бу давр қанчалик қувончли бўлмасин, шу билан бирга анчагина молиявий, ташкилий ва психологик муаммоларни етаклаб келадики, уларга олдиндан тайёр бўлиш зарур.
Бошқа томондан олганда шу пайтгача кўплаб авлодлар давомида фарзанд кўриш масалаласига молиявий нуқтаи назардан қаралмаган ва бамайлихотир болали бўлишган. «Қандай ҳомиладор бўлиш керак?» деган савол ҳам кўпчиликни қийнамаган. Ахир аёллар иш фаолияти ва пул топиш масаласида бошларини қотиришмаган ва бир неча йил давомида бемалол ишламай юраверишган.
Хуллас, масаланинг маъқул ва номаъқул томонлари анчагина. Келинг биз ҳам уларни ҳисоблаб кўрайлик.
Расмий тиббиёт нуқтаи назаридан олганда 20-25 ёш биринчи болани кўриш учун энг яхши муддат ҳисобланади.
Маъқул томонлари
Тиббиёт нуқтаи назаридан: 20 ёшга бориб, аёллар организми тўлиқ шаклланиб бўлади ва касалликлар ҳали кўп ҳам енгишга улгурмайди. Тўқималар эластиклиги туғиш жараёнининг салбий оқибатларсиз, мушаклар юмшоқлиги эса енгил ва осон ўтишини таъминлайди (жиддий касалликлар бўлмаганда, албатта).
Психологик нуқтаи назаридан: ёшликда ҳамма нарса, хусусан, гўдакларнинг касалликлари ҳам осон қабул қилинади. Кўпинча онасининг эътиборига кўмиб ташланмаган ва тинмай тергалмаган бола соғлом ва мустақил бўлиб вояга етади.
Яна бир жиҳати: ёш она институтдаги машғулотлар билан тунги уйқусизликни осонроқ енгади.
Хуллас, ёшликда тана ҳам, руҳият ҳам ўзгарувчан бўлиб, ўзгаришларга осон мослашади ва тикланади.
Номаъқул томонлари
Психологик ва тиббий жиҳатдан: жуда ёш она, яқинда ўзи бола бўлган ва шифокорларнинг тавсиялари ва кўрсатмаларини ҳар доим ҳам тўғри англай олмайди. Шифокор яқин танишингиз бўлмаса, маълум вақтда гўдак организмининг хусусиятларини эътиборга олмай, умумбелгиланган тавсиялар билан кифояланади. Ахир ҳар бир бола билан бевосита шуғулланиш ҳам осон эмас-ку. Ёш она камроқ хабардор, кўпроқ ишонувчан ва баҳслашишга тайёр эмас.
Молиявий жиҳатдан: она 20 ёшда бўлса, эр-хотин ёки ёлғиз онанинг молиявий таъминоти,одатда, барқарор эмас. 25 ёшга бориб эса яхши даромад олиш мумкин, бунда ҳомиладорлик таътилини ҳеч қийналмай ўтказиш ва болага эътиборли бўлиш осонроқ кечади. Аммо бунинг учун ўз фаровонлигига қатъий ишонч бўлмоғи лозим. Ахир бола тарбияси билан машғул бўлиб, иш фаолиятида кўплаб ютуқлардан махрум бўлиш ҳеч гапмас.
Маъқул томонлари
Тиббий жиҳатдан: бу афзалликни топиш қийин. Илмий нуқтаи назардан олганда организмнинг ёшариши осон эмас. Ҳаммаси аёл организмига боғлиқ: агар у нисбатан соғлом бўлиб, соғлом турмуш тарзини олиб борса, саломатлик тикланишига ишониш мумкин. Агар қандайдир сурункали, баъзида эса яширин касалликлари бўлса, ҳомиладорлик ҳаммасини очиб беради. Чунки организм аввал бутун кучини тана соғлиғига сарфлаган бўлса, энди янги организм вужудга келиши билан овора бўлади. Буни маъқул эмас, кўпроқ номаъқул мезонга қўшиш мумкин.
Психологик жиҳатдан: аёл фарзанд туғилишига тайёр ва бунга бутун эътиборини қаратган. Турмушда олинган билимлар кўп нарсада ёрдам беради: ҳомиладорликни олиб бораётган шифокорнинг маслаҳатларидан тортиб, ўзига қулайлик яратишга қадар.
Молиявий жиҳатдан: молиявий барқарорлик, биринчидан, ҳомиладорлик пайтида соғлом турмуш тарзини юритиш, иккинчидан, бола туғилганидан кейин уни барча зарур нарсалар билан таъминлаш, учинчидан, бола билан қанча вақт бир бўлишни ҳал қилиш имконини беради.
Номаъқул томонлари
Тиббий жиҳатдан: тахминан 30 ёшдан бошлаб ҳомиладорлик бўлиш эҳтимоли кескин пасая бошлайди. Статистика маълумотларига қараганда, 35 ёшдан кейин бу эҳтимол 18-29 фоизгача камаяр экан. Турли касалликларга берилувчан, генетик ва хромосомали нуқсонлари бўлган болаларни туғиш хавфи ошади. Мутант генлар миқдори кўпаяди. Шунинг учун ҳомиладор бўлишдан аввал генетиклардан маслаҳат олиш, ҳомиладорлик пайтида эса ҳар доим шифокор назоратида бўлиш жоиз. Мушаклар тонуси, тўқималар эгилувчанлиги ва терининг тикланиши яхши ҳолатда бўлмайди.
Психологик жиҳатдан: таажжубланарлиси шундаки, бундай муаммолар ҳам бор. Биринчиси: катта ёшдаги шаклланиб бўлган аёлнинг маълум одатлари бўлади, улардан асосийси – ўз вақтини ўз хоҳишига қараб режалаштириш ва сарфлаш. Гўдакинг туғилиши кечки китоб ўқиб уйқуга кетиш ёки эрталаб рок-н-ролл товушлари билан уйғониш каби одатларни йўққа чиқаради. Биринчи дамларда барча вақт гўдакка сарфланади. Албатта, маълум маблағ эвазига энага ёллаш ҳам мумкин. Оила энди шаклланаётган пайтда ҳам боланинг қизиқишларини ҳисобга олиш, ҳам ўзингизнинг одатларингизни сақлаб қолиш осонроқ кечади.
Яна битта номаъқул томони иш фаолиятига боғлиқ. Агар юқри лавозимга қайтсангиз ҳам, ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар сусайган ёки умуман йўққа чиққан бўлиши ҳеч гапмас. Ҳаммасини бошидан бошлаш учун эса ёш имкон бермайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги баъзи маъқул ёки номаъқул мезонлар аксинча томонга ўзгариши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Хўш, биринчи фарзандни неча ёшда кўрган маъқул? Сиз хоҳлаган ёшда. Қанчалик олдин бўлса, шунчалик яхши. Лекин бизни ўраб турган шароит турлича бўлиши мумкин ва оналик инстинкти исталган пайтда овоз чиқаради. Она бўлишнинг кўплаб қувончли дамларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Энг муҳими, ҳар қандай ёшнинг хусусиятларини эътиборга олиш, шифокор билан маслаҳатлашиб туриш ва кайфиятингизни кўтариб яшаш энг катта ёрдам бўлади.
