| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Мақбул вазн қандай бўлади?

«Эрталаб аксимни кўриб қўрқиб кетдим. Менга ҳаддан ташқари семириб кетган бир аёл қараб турарди. Қизиқ, шу пайтгача наҳотки шу нарсани кўрмаган бўлсам? Дарҳол озиш чораларини кўриш керак. Бироқ қанчалик озиш кераклигини билмайман. Қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйишдан қўрқаман». Аксарият аёллар ўзларига танқидий назар ташлаб, ҳар доим камчилик топишаверади. Аммо улар ҳақиқатан ҳам меъёрдан ортиқ вазнга эгами? Энг мақбул вазн ўзи қандай бўлади?
Ортиқча килограммларга қарши курашишдан аввал танангиз учун мақбул вазнни аниқлаш тақозо этилади.
Кўпчилик озмоқчи бўлганлар ўз қоматини нотўғри баҳолашларини руҳшунослар аллақачон аниқлаб бўлишган. Тажриба пайтида аёллардан ўз таналари контурини чизиб беришни сўрашган. Аниқланишича, ҳамма ўзига беш килограмм ортиқча вазн қўшиб чизишган.
Ортиқча вазн бор ёки йўқлигини белгилаш учун олимлар аллақачон меъёрдаги – саломатлик учун мақбул бўлган – инсон танаси вазнини ҳисоблашнинг кўплаб усулларини ишлаб чиқишган. Бугунги кунда уларнинг энг ҳаққонийси – ТМИ мутаносиблиги коэффициенти (тана массаси ва бўйининг нисбати индекси) ҳисобланади. Бу ўз вазнини объектив баҳолаш имконини беради.
Белни боғлаб, фаол озиш чораларига жиддий киришишдан аввал аслида нима хоҳлаётганингизни билиб олинг: ортиқча килограммалардан қутулишними ёки шунчаки қоматни тўғрилашними?
Бунда вазннинг ўзи эмас, тананинг турли қисмлари бўйича ёғнинг тақсимланишини ҳам ҳисобга олиш жоиз. Бунинг учун белингиз ҳажмини сон ҳажмига (сантиметрларда) бўлиш керак. Агар ҳосил бўлган рақам 0,8 дан юқори бўлса, жиддий эътибор қаратинг, чунки қорин ва белдаги ёғ қатламлари сон ва думбадагига қараганда хавфлироқ. Бу юрак-томир касалликларига туртки бериши мумкин. Олимлар тадқиқотларига қараганда, бел ҳажми 102 сантиметрдан ошган эркаклар ва 88 сантиметрдан ошган аёллар касалланиш хатари юқори бўлган одамлар сирасига кираркан. Бироқ аёллар организми умуман ёғ қатламисиз меъёрда фаолият юрита олмайди, шунинг учун тери остидаги ёғни тубдан йўқотиш аҳмоқона иш бўлибгина қолмай, ҳаётингиз учун ҳам хавфлидир.
Олимлар таъкидлашича, аёлларда ёғ қатламида эстроген гормони бўлиб, у яхши кайфият, ёшлик ва терининг эгилувчанлиги учун масъул. Энг муҳими эса, она бўлиш қобилияти ҳам айнан ушбу гормонга боғлиқ экан.
ТМИ = тана оғирлиги, килограммда : (бўй, метрда)2
ТМИ 19 дан паст
Диққат! Вазнингиз меъёрдан паст, яна озиш соғлиқ учун хавфли.
ТМИ 19 дан 24 гача
Табриклаймиз: вазнингиз меъёрда бўлиб, соғлом ва кучга тўласиз. Агар бел ёки қориндаги баъзи жойлар ёқмаётган бўлса, спорт билан шуғулланинг, овқатланишингизни ўзгартиринг: ёғли ва ширин таомлардан воз кечинг, кўпроқ сабзавот ва мевалар тановул қилинг.
ТМИ 24 дан 30 гача
Бироз ортиқча вазнингиз бор. Ундан қутулишга ҳаракат қилинг: бу айниқса, диабет, гипертония ёки подагра билан касалланган одамлар учун хатарли.
ТМИ 30 дан 40 гача
Вазнингиз меъёрдан анча юқори. Ўзингизни яхши ҳис этаётган бўлсангиз ҳам ишонинг, ортиқча килограммлардан халос бўлиб, ҳаётнинг янги қирраларини очишингиз мумкин.
ТМИ 40 дан юқори
Тана массаси индекси бунчалик юқори бўлган одамлар шифокорларнинг кўригидан ўтишлари жоиз. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар етарли бўлса керак. Ортиқча вазн уларнинг аксарияти учун жавобгардир. Дарҳол чора кўрмасангиз бўлмайди.
Янгиланган (19.08.2010 08:59)
