| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Ёзги мевали парҳез

Сабзавот ва мевалардан энг кўп фойдани мавсумида оласиз: ҳам озишингиз, ҳам соғлиғингизни тиклашингиз мумкин. Қачон қайси мева пишишини аниқлаб, ўша мавсумда тановул қилсангиз – кони фойда!
Июнь – ёрқин мевалар даври
Май охиридан бошлаб қулупнайни урасиз. Ошқозон ости бези соғлом ва кислоталилик меъёрда бўлса, тавсия этилган миқдори – кунига ярим кило. Ушбу мева бўғинларимизга таъсир қилади. Сув-туз мувозанатини тиклайди, ортиқча туздан халос этади.
Ертут (земляника) иммунитетни мустаҳкамлайди. Ҳар куни биттадан стаканни паққос туширасиз ва бир йилга соғлиқ билан таъминланасиз. Аслида бир мавсумда 16 стакан ертутни шакарсиз ейиш тавсия этилади. Ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларингиз бўлса, қулупнай ва ертутни ёғсиз сметана билан қўшиб ейинг. Сметана нозик ошқозонни ҳимоя қилади.
Қорағат (смородина) иммунитетга ажойиб таъсир қилиш воситаси. Бунинг устига қораси шамоллашга қарши курашишда малинадан қолишмайди. Қанча есангиз ҳам организмга зарар етмайди: қорағат мевалари омшоқ таъсир этиб, ошқозон ва ичакларни емирмайди. Гастрит билан оғримаган бўлсангиз, бемалол бутасидан узиб еяверинг.
Малинада углеводлар миқдори кам. Ҳатто диабет билан оғринганлар ҳам уни йил давомида бемалол уравериши мумкин. Малина туфайли организмнинг интерферон чиқариш қобилияти кучаяди. Ҳар куни бир пиёла малина тановул қилсангиз, шамоллашни эсингиздан чиқариб юборасиз.
Июль ўрик билан бирга келади
Ўрик клетчага бой, шунинг учун ошқозон-ичак трактини яхши тозалайди. Лекин уларнинг асосий устунлиги – калий моддасига ўта бойлигидир. «Ўрикли» калий тўпланади ва узоқ вақт давомида юрак учун озуқа бўлиб хизмат қилади. Кунига 300 г ўрик истеъмол қилинг ва йил давомида юрак мушаклари сиздан миннатдор бўлади. Ўрикларда бўлгани каби, олхўрида ҳам антиоксидантлар миқдори кўп. Улар эса эркин радикалларга, яъни қаришга қарши самарали курашади. Бироқ олхўрининг сингиши қийин кечади: кунига 3-4 та мевадан кўп емаган маъқул. Биринчи олмалар – оқ налив – июлдаёқ пишади. Бу нав токсинлар ва радионуклидларни осонгина чиқарадиган пектинга бой. Касби бўйича турли химикатлар билан алоқада бўладиган одамларга олмалар айниқса тавсия этилади. Кунига 3-4 та олма ейиш керак. Мавсум давомида бир ярим челак олмани қоринга уринг-да, касалликларни ёдингиздан чиқаринг. Бу вақтда крижовникни ўтказиб юборманг. Афсуски, у атиги 2-3 ҳафта давомида мева беради, холос. Меваси С витаминига, калий, магний ва темирга бой. Анемияни даволашда, юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда крижовник энг яхши ёрдамчига айланади. Иложи бўлса, қишга ҳам мевалардан тайёрлаб қўйинг: крижовникли мураббо (айниқса ёнғоқ қўшилган бўлса) энг ширин мурабболардан бири саналади.
Август – тарвузлар даври
Тарвуз – цистит профилактикаси учун энг яхши восита. Бурак ва бўғинлар оғриётган бўлса ҳам тарвузга хурсанд бўлади. Бир ҳафта ажратинг-да, бу давр мобайнида фақат тарвузни истеъмол қилинг – фойдасини кўрасиз. Узум антиоксидантга бойлигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Бунинг устига энг фойдали қисми – узумнинг уруғидир. Шунинг учун узум еяётганда уруғи билан қўшиб ейишга ҳаракат қилинг. Фақат уруғини яхшилаб чайнаш кераклигини эсдан чиқарманг. Ошқоғон ҳам темирдан эмас-ку. Кунига 100 г узум – мана сизнинг меъёрингиз.

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.