| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Тунги клубдаги танишув

Тунги клублар қизиқарли танишувларга олиб келиши мумкин бўлган ажойиб масканлар ҳисобланади. Ажойиб мусиқа ва рақслар танишиш учун қойилмақом шароит яратади. Айнан тунги клубда Канизак ҳам, Малика ҳам шахсий танишувлар борасида бир хил имкониятга эга. Оқшом бекор ўтмаслиги ва бугунги кунни ҳам бесамара ўтказилган вақт сифатида ўчириб ташламаслик учун сизга бир нечта маслаҳатларимизни аямаймиз.
1. Special for you: энг оддий ва самарали йўллардан бири – ўша соҳибжамол қизга, у оқ юбка кийган қорасоч бўладими ёки қора шимдаги оқсоч бўладими – бир қўшиқ бағишланг. Романтикага берилувчан қизларга таъсир этмай иложи йўқ. Шунчаки ёнига келиб, рақсга таклиф этинг: бу қўшиқ сенга ёқдими, бир рақсга тушмаймизми?
2. Одоб билан, биронта гап гапирмай: қиз кўп ҳам романтикага учмаса. Унинг столига мевали ассорти, яхши вино, мартини ёки шампань виноси буюринг. Суҳбатга чорлаш мумкинми ёки йўқлигини унинг бунга бўлган муносабатидан дарров пайқайсиз.
3. Ақлни ишлатиш: агар қиз сизга қизиқиб қараса ва оқшом давомида бир неча марта сизга кулиб қараб қўйса ёки кўзини учирса, бу усулни қўллаб кўринг. Официантдан ручка сўранг ва салфеткага қуйидагиларни ёзинг: Салом!
а) сизни суҳбатга тортсам, майлими?
б) сиз билан рақсга тушсам-чи?
в) телефонингизни сўрасам-чи?
г) яна бир марта учрашсам-чи?
д) балки барча бандларга рози бўларсиз?
Сўнгги банднинг тагига чизилиши эҳтимолга анча яқин.
4. Кутилмаган ҳаракат билан танишиш: қўшни столда кўҳликкина бир қиз ўтирарди. Ойбек унинг ёнидан эътиборсиз ўтиб кета олмади. Ёнига келиб гап бошлади: «Nokiaми? N95 шекилли? Дидингиз чакки эмас. Шу моделни аллақачон сотиб олмоқчи эдим. Бир назар ташласам, майлими?» Қизнинг телефонини олиши билан билдирмай ўз телефони рақамини терди. Гап тамом, орада ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас, сўзлашиш учун мавзу топилди, фақат темирни қизиғида босиб, суҳбатни давом эттиришнинг ўзи етарли. Кейин анча вақтгача Жамила қандай қилиб телефон рақамини билиб олганига боши қотиб юрди.
5. Мусиқа яқинлаштиради: тунги клубларнинг афзалликларидан бири – қаттиқ янграйдиган мусиқадир. Бу қиз билан сиз орангиздаги масофани анча яқинлаштиришнинг ажойиб воситаси ҳисобланади. Энгашиб қулоққа айтилган оддий мақтов, савол ёки илтимос орадаги муносабатни ўзгартириши, илк танишув билан боғлиқ ҳаяжонни йўққа чиқаришга қодир.
6. SOS: «Менга ёрдам беролмайсизми? Аввалги дугонам анави бемаъни билан бу ерга келибди. Мен эса ёлғизман. Бирга рақсга тушсак, нима дейсиз?» Қизлар рақобатчиликни ёқтиришади ва ҳар бир ёқимли қиз улар учун рақиб саналади. Шунча қизлар орасида айнан уни танлаганинг унинг кўнглини кўтариб юборади.
7. Танловларда иштирок: клубларда кўпинча турли танловлар эълон қилинади: энг яхши рақс, ролли ўйин ва ҳоказо. Четда қараб ўтирмай, иштирок этиш ёдингиздан кўтарилмасин – шу тариқа бошқаларнинг эътиборини ўзингизга қаратасиз ва имкониятларингиз анча ошади.
8. Пьеро: бир четда хафа башара билан ўтириб, кимдир сизга эътибор беришини кутиш ҳеч қандай наф бермайди. Яхши кайфият ва табассум қизлар ҳаёлини эгаллаш йўлидаги энг яқин биродарлардир.
9. Дўст кулфатда билинади: ҳеч иложи қилолмасангиз, улфатлар ёки дўстларингиз билан оқшомларга боришингиз мумкин. Биринчидан, клубда ўтирган ёлғиз ва мунгли йигит қизларни қизиқтирмайди, иккинчидан, дўстингиз бир қиз билан танишса ва бу қизнинг дугонаси бўлса, гап аралаш у билан танишиш имкони ҳам йўқ эмас.
10. Ташкилотчи ва хўжайин: ниҳоят, вазиятнинг эгаси ва барчанинг диққат марказида бўлишни истасангиз, ўзингизнинг оқшомингизни ташкил қилишингиз мумкин. Бунинг учун клублар билан келишиш ёки алоҳида бир жойни танлаш жоиз. Мароқли ҳордиқ чиқариш учун оқшом сценарийсини тузинг, дўстларингизни ёрдамга чақиринг. Мегатадбир ҳақида ҳамма танишларни, интернет ёки телефон орқали эса танишларнинг танишларини хабардор қилиш керак. Ҳаммасини тўғри ҳисоб-китоб қилиб, кутилганидек ташкил қилолсангиз, аёллар эътибори билан бирга мўмайгина даромад ҳам олишингиз мумкин.
Янгиланган (29.08.2010 15:12)

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.