| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Хламидиоз нима?
Хламидиоз қандай касаллик? Ундан қандай даволанади?
Рустам, Чирчиқ
Хламидияларнинг фаолияти ҳақида маълумот кўп бўлса-да, уларнинг хужайра ичидаги таъсир механизмлари ҳалигача номаълумлигича қолмоқда.
Урогенитал хламидиоз жинсий йўл билан тарқаладиган энг кўп тарқалган касалликлардан бири. Бу касалликнинг мураккаблиги шундаки, беморлар кўпинча унинг таъсирини кеч аниқлашади, чунки касаллик жуда яширин кечади. Касаллик хламидия трахоматис (Chlamidia trachomatis) орқали тарқалади. Аввалига хламидияларни йирик вирус деб ҳисоблашган, чунки улар фақат хужайра ичида кўпайиши мумкин. Кейинчалик аниқланишича, тузилиши бўйича улар бактерияларга яқинроқ экан. Хламидия трахоматис жинсий йўл билан ўтади. Инфекциянинг бошқа ўтиш йўллари (ифлосланган қўл, кийим орқали) кўп ҳам эътиборга олинмайди, чунки қуришдан ёки дезинфекция воситалари таъсирида микроорганизмлар тез ҳалок бўлади.
Урогенитал хламидиознинг таъсири
Хламидияли инфекциянинг симптомлари одатда кам кўзга ташланади ёки умуман кўринмайди. Эркакларда хламидиялар сийдик ўтиш йўлларини зарарлайди. Бу ҳолда беморни уретрадаги ажралмалар (баъзида ўта кам миқдорда, худди «тонгги томчи» сингари), қичиниш, оғриқ, тез-тез ҳожатга бориш кабилар безовта қилади. Хламидиялар тухумдонга ўтиб кетиши мумкин, натижада эпидидимит ва орхит ривожланади. Бунда одамнинг ҳарорати кўтарилади, тухумдон оғрийди, бу умуртқанинг оғриғига ҳам олиб келиши мумкин. Мояк халтасига тегилганда у иссиқ бўлади, оғрийди.
Хламидияли простатит билан касалланган беморда кучанганда ёки сийиш охирида сийдик каналидан ажралма чиқиши кузатилади. Уретра қичинади, мояк халтасида оғриқ пайдо бўлади. Таъкидлаш жоизки, урогенитал хламидиозда сурункали простатит ва орхит бирга келса, жинсий потенция ҳамда соғлом сперматазоидлар ажралишининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин, ваҳоланки, касалликнинг белгилари деярли сезилмайди ҳам.
Аёлларда уретранинг хламидияли инфекцияси сийдик чиқариш каналидан шиллиқ-йирингли ажралмалар чиқиши ва қичиниш бошланиши орқали намоён бўлади. Хламидиялар шилимшиқ бачадон (эндометрит), бачадон трубалари (сальпингит), ыорин пардасининг (пельвиоперитонит) шамоллашига сабаб бўлиши мумкин. Эндометрит ва сальпингит аломатлари қуйидагилар: ҳайз келиш циклининг бузилиши, қиндан ажралмалар чиқиши, қориндан пастдаги оғриқлар (жисмоний кучаниш, ҳайз келиш, гинекологик текширув пайтида кучаяди). Баъзида ҳароратнинг ошиши ҳам кузатилади.
Хламидияли пельвиоперитонит ривожланганда беморнинг қорнидан пастида қаттиқ оғриқлар бўлади, бошқа белгилар эса тайинли кўринмайди. Қорин оғриганда аёл унга текказишга ҳам қўймайди. Тана ҳарорати ошади. Баъзида ич келиши секинлашади ва метеоризм (ичакдаги газларнинг йиғилиши) рўй беради.
Хламидияли перитонит перигепатит (Fitz-Hugh-Curtis синдроми) билан бирга келиши мумкин, унинг белгилари холециститни эслатади.
Урогенитал хламидиозни даволаш
Хламидиозни даволашда антибиотиклар (макролид, тетрациклин, ципрофлоксацин) қўлланилади. Ичиладиган дорилардан ташқари бошқа даволаш усулларидан ҳам фойдаланилади. Антибиотиклар бехатар дорилар эмас, улар замбуруғли яралар ривожланишига олиб келиши мумкин, бунинг олдини олиш мақсадида нистатин (замбуруғга қарши восита) тайинланади. Организмни мустаҳкамлаш учун поливитаминлар, адаптогенлар (элеутерококк суюқ экстракти, лимонник қайнатмаси, женьшень қайнатмаси) ёзилади. Иммунитет тизими ишининг яхшиланиши учун интерферон ва интерферон индуктори берилади.
Даволашни бошлашдан аввал урогенитал хламидиоз билан касалланган бемор нимани билиши шарт
1. Хламидияли инфекциядан даволаниш фақат шифокор назоратида олиб борилиши керак. Антибиотиклар нотўғри ичилганида хламидияли инфекция сурункали шаклга ўтади, уни даволаш анча қийин кечади.
2. Албатта, эр-хотин биргаликда даволаниши лозим.
3. Даволаниш пайтида жинсий алоқалардан воз кечиш зарур.