| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Таиландда сақич воқеаси
Равшан ва Жамшид оғир иш кунидан уйга қайтишганида вақт алламаҳал бўлиб қолганди. Бугунги кун улар учун унумсиз ўтди. Унумсиз дегани – ишдан деярли ҳеч нарсани уйга илакиштириб олиб келишолмади дегани. Ахийри, чиқиб кетишаётганида Жамшид кўзига тушган телевизор пультини чўнтагига солиб олганини айтмаса, ўзлари билан деярли ҳеч нарса олиб келишмади. Аслида улар ишлаган уй эгаси бу пульт ишламаслигини айтганди, лекин ҳеч нарса йўғида бу ҳам матоҳ. Ким билади, эҳтимол, бирор нарсада керак бўлар.
Жамшид уйга кириб, ярим йиртиқ диванга чалқанча тушди. Уйларида чалкашиб ётган нарсаларнинг деярли бирортаси ишламасди. Буларнинг ҳаммаси худди бугунгидек «ўлжа»лар – нима учун олиб келишганини ўзлари ҳам билмайди. Бурчакда, табиийки, ишламайдиган телевизор турар – ташқи кўринишидан умуман «ҳаёти» давомида ишлаганми-йўқлигини билиш мушкул эди. Унинг на телескопи, на «ичак-чавоғи» бор. Ичига қўлга тушган нарсани қўйиб, «ана телевизоримиз кўрсатяпти» дея ҳазил қилишган ҳоллари ҳам бўлган.
Хуллас, ҳозир диванда ясланган Жамшид бугун «ухлатиб» келган пультини чала телевизорга ниқтаб, бир неча тугмачасини босганини билади... Телескоп ўрнидаги ёриқда қандайдир манзара кўрсата бошласа бўладими... Жамшид кўзларини ишқалаб кўрди - ҳақиқатан ҳам чиройли бир рўё.
- Равшан, манавини қара. Галусинасий (галлюцинация демоқчи) бўляптими?
Тайинли иш қилмаган бўлса-да, ўзини чарчаган қилиб кўрсатаётган Равшан кириб келди.
- Нима сенга?
- Анавини қара.
Равшан хонадоши кўрсатган томонга қарадию кўзлари чақчайиб кетди. Нималар бўляпти ўзи? Ҳеч нарсаси йўқ телевизор кўрсатяптими? Равшан қўли билан тегиб кўрмоқчи эди, телескопи бўлмагани сабабли қўли ичкари кириб кетди.
- Вўй, бу ерга кирса ҳам бўларкан.
Равшан қўлининг кетидан калласини ҳам тиқиб кўрди. Сўнгра бир ҳатлаб ичкари кириб кетди. Жамшид ҳам бирон нарсадан қуруқ қолмаслик учун орқасидан эргашди. Улар ажиб бир шаҳарга тушиб қолишганди. Шу пайт яқин ердаги бир дарахтдан қуш учиб тушдию ёнларида турган скамейкага қўнди.
- Салом, такасалтанглар. Нима ўйинчоқ топиб олдингизми?
Икки йигит атрофга аланглашди. Қарашса, скамейкадаги қуш тўти экан - ҳозирги гапларни фақат у айтиши мумкин эди.
- Менинг исмим Бопух. Бошқарув пульти хизматчиси иборасининг қисқартмаси. Пульт ёрдамида турли мамлакатларга борса бўлади. Мен эса ушбу саёҳатчиларга хизмат қиламан. Сенлар менинг рўйхатимда йўқсанлар.
Икки йигит ён-верига аланглар экан:
- Ўзи қаёққа тушиб қолдик? – деб сўрашди.
Тўти «кимлар билан ишлашга тўғри келади-я», дегандек бош силкиди-да:
- Ҳойнаҳой, икки марта 6 рақамини босган бўлсаларинг керак. Бу Таиланд телефонининг коди – шунинг учун Таиландга тушиб қолдинглар, - деди.
Равшан ва Жамшид ҳеч нарсани тушунмаган бўлса-да, худди тушунгандек бош силкишди.
- Майли, тушишга тушибсанлар, у-бу нарсани кўрсата қолай. Фақат одамларга «ғинг» демайсанлар, барибир, тай ёки Хитой тилини билмасаларинг керак?!
- Тай ёки хитай дейсанми?
- Уфф, хуллас жим бўлсаларинг ўзларингга яхши.
Ҳайратдан оғзини ҳали ҳам йиғиштириб ололмаган Жамшид бир ҳафтадан бери чайнаб юрган сақични ерга туфлади-да, қўлларини ишқалади:
- Бир маза қиларканмиз-да...
Шу маҳал нарида турган посбон уларга яқинлашди ва нималарнидир бидиллаб ерга кўрсата бошлади. Скамейкадаги тўти қанотлари билан бошини ушлаб, сарак-сарак қилди-да, нари учиб кетди. Равшан ва Жамшид саёҳат шу билан тугагани, Таиландда йўлакка сақич ташлаган одам ё 600 доллар жарима тўлаши, ё қамоққа тушишини билишмасди.
Ҳақиқатан
Таиланд қонунларига кўра, одамлар юрадиган йўлакка сақич ташлаган одам 600 доллар миқдорида жаримага тортилади. Пули етарлича бўлмаса, қамоққа тушиши мумкин.
* * *
Миллий валютанинг ҳар қандай тангаси ёки банкнотасини оёқ билан босиш қонунга хилоф саналади.
Янгиланган (21.10.2009 18:01)