| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Оммабоп ёзувчилар ўнлиги
Forbes журнали бу танловга сўнгги йилда энг катта даромад олган ёзувчиларни киритди. Табиийки, энг кўп даромад оладиган беллетристлар рейтингини Гарри Поттер ҳақидаги еттита китоб муаллифи Жоан Роулинг бошлаб берди.
Сўнгги йилларда Гарри Поттер ҳақидаги китоблар пешлавҳаларда кўп ҳам ётиб қолмаяпти. Мазкур асарлар дўконга келди, дегунча “шипиллаб” қўлма-қўл бўлмоқда. Уорнер Бразерс киностудияси ушбу қаҳрамонни катта экранга олиб чиққанидан кейин қизиқиш янада кучайди. Ҳозир кўчада юрган кўппакдан сўрасангиз ҳам пешонасида чандиғи бор сеҳргар болани танийди. Бу мазкур қаҳрамон саргузаштларини қоғозга кўчирадиган ёзувчига мўмайгина даромад келтирди.
Жоан Роулинг сўнгги йилнинг ўзида нақд 300 миллионни ўз ҳисобига туширди. Шуниси қизиқки, Муваффақиятли ёзувчилар ўнталигидан жой олган қолган тўққиз киши биргаликда “атиги” 263 миллион доллар топишган. Роулингнинг сўнгги романи “Гарри Поттер ва ажал туҳфалари” 44 миллион нусхада сотилди, ваҳоланки, шунинг 15 миллиони атиги 24 соатда китобхонлар қўлига ўтди. Ёзувчи аёлнинг маблағи 4.5 миллиард долларга етди.
“Ўргимчак кириб келди” ва “Қизларга бўса бериб” каби бестселлерлар муаллифи Жеймс Паттерсон Forbes рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Ўтган давр мобайнида у 50 миллион даромад топди. Сотилган китоблари умумий адади эса 150 миллион нусхадан ошди. Паттерсон йилига иккита роман чоп этади.
Қўрқинчли асарлар устаси Стивен Кинг 45 миллион доллар миқдорида даромад олиб, учинчи ўриндан жой олди. Унинг қарийб қирқта китоби умумий ҳисобда 350 миллион нусхада тарқалган.
Қуйида Forbes журнали ҳисоб-китобига кўра энг кўп даромад олган ёзувчилар ўнлигини келтирамиз:
1. Жоан Роулинг, 300 миллион доллар
2. Жеймс Паттерсон, 50 миллион доллар
3. Стивен Кинг, 45 миллион доллар
4. Том Клэнси, 35 миллион доллар
5. Даниэла Стил, 30 миллион доллар
6. Жон Гришэм, 25 миллион доллар
7. Дин Кунц, 25 миллион доллар
8. Кен Фоллетт, 20 миллион доллар
9. Жанет Иванович, 17 миллион доллар
10. Николас Спаркс, 16 миллион доллар.
Янгиланган (08.04.2009 08:06)