| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Қандай ва нима учун рўйхатдан ўтилади?
Хўш, севимли сайтимизда рўйхатдан қандай ўтилади? Бу жуда оддий. Сайтнинг ўзи сизни таклиф қиляпти. «Марҳамат» бўлими остида жойлашган «Рўйхатдан ўтиш» қайдини босамиз.

Бундан кейин қуйидаги дераза очилади.

Унда тегишли дарчаларни тўғри тўлдириб берамиз. Ҳақиқатан мавжуд бўлган e-mailни кўрсатиш ёдингиздан чиқмасин. Чунки кейинчалик унга тегишли хабар жўнатилади. Паролни ҳам икки марта бехато киритиш талаб қилинади.
Шу билан рўйхатдан ўтиш тугади, деб ўйласангиз, адашасиз. Аввал рўйхатдан ўтмоқчи бўлган одамлар шу билан кифояланиб қолаверишган. Аслида эса маълум вақт ўтгач (узоғи билан 10 дақиқалардан кейин) дарчада кўрсатилган e-mail бўйича киришингиз ва унга юборилган хатни очишингиз керак бўлади. Унда рўйхатдан ўтмоқчи эканлигингизни тасдиқловчи сатрни босишингиз лозим. Мана энди, бас, ҳаммаси тамом. Бемалол қизиқтирган материалларга шарҳ беришингиз ёки истаган мавзуда материал қўшишингиз мумкин.
Нима учун рўйхатдан ўтиш бунчалик мураккаб, деб ўйларсиз? Биринчидан, кўп ҳам мураккаб эмас, атиги учта деразадан ўтилади. Иккинчидан, интернет оламида «ботлар» мавжуд. Улар ўз-ўзидан дуч келган сайтда автомат тарзда рўйхатдан ўтади ва осон рўйхатдан ўтиладиган сайтларга спам ва рекламалар жўнатишни бошлайди. Бу эса на бизга ва на сизга керак. Ахир сайтимиздан ахлатхона қилишларини истамаймиз-ку. Шунинг учун атиги 5 дақиқангизни аямасангиз, қатор имкониятларга эга бўласиз.
Материалларга қўйилган талаблар
Энди рўйхатдан ўтилганидан кейин қўшиладиган материалларга ўтсак. Биринчи навбатда, табиийки, унинг мавзуси сайтимиз рукнлари ва умумий йўналишига мос келиши керак. Ахир кимдир боғдан келса, бошқаси тоққа чиқиб кетиши ақлга бовар қилмайди-ку. Кейинги талабни эса жиддий қабул қилиб, унга қатъий риоя қилишингиз шарт: юртимиздаги тузумга қарши йўналтирилган, Ўзбекистон қонунларига зид бўлган, қўпорувчилик мақсадларини кўзлаган, шунингдек порнографик, диний, гиёҳвандлик ёки бошқа салбий иллатга ундовчи, реклама қилишга мўлжалланган мавзулардаги материаллар дарҳол сайтдан ўчирилади, унинг муаллифи эса сайт фойдаланувчилари сафидан чиқарилади. Бундан ташқари материал матнида беадаб сўз ва иборалар қўллаш, сўкиниш, коса остидаги нимкоса мазмунида ҳам қўполликни назарда тутиш қатъиян тақиқланади. Ўзаро хушмуомала бўлиб, ўзимизни ҳам, сайтимизни ҳам ҳурмат қилайлик.
Сайтга материаллар қандай қўшилади?
Сайтга материал тақдим этиш учун аввалига сайтга кириш керак. Бунинг учун «Марҳамат» бўлимидаги дарчаларга логин ва паролни киритсангиз, бас. Сўнгра мазкур бўлим остида «Янгилик қўшиш» тугмачаси пайдо бўлади.

Ана ўшани босасиз. Сўнгра қуйидаги дераза очилади.

«Кириш сўз» дарчасига сарлавҳани ёзасиз, энг катта дарчага эса асосий матнни кўчирасиз. Материал матнини бевосита Microsoft Office Word орқали кўчириш ярамайди, у дастурдаги услуб ва кўринишини сақлаб қолади. Шунинг учун матнни аввал Windowsнинг Блокнотига кўчириш, ундан нусха олибгина, сайтимизга жойлаштириш айни муддао. Деразанинг тепасидаги тугмачаларнинг аксарияти сизга керак ҳам бўлмайди, лекин маъносини билсангиз, бемалол фойдаланишингиз мумкин. Билмасангиз, энг асосийларини эслаб қолинг: Биринчи тугмача («Ж» ҳарфи билан берилган) матнни қорайтиради, иккинчиси («К» ҳарфи билан берилган) курсив («ётқизади») қилади, учинчиси эса («Ч» ҳарфи билан берилган) остига чизади. Матннинг ҳаммасини белгилаб, «Формат» дарчасидаги «Абзац» услубига ўтказсангиз, матн мақбул кўринишга келади. Асосий матн остидаги «Тасвир» ёзуви орқали зарур расмни киритишингиз мумкин, расм 50 килобайтдан ошмаслиги керак. Матннинг тегишли жойига курсорни қўйиб, «Батафсил» ёзувини боссангиз, у кириш қисми ва асосий қисмга ажралади. Бу матннинг ҳаддан ташқари узунлашиб кетишига бермайди. Матн сўнгида «JComments ON» тугмачасини босиб қўйиш ёддан кўтарилмасин, бу мақолага шарҳ қўшиш имконини беради.
Деразанинг пастроғига тушсангиз қуйидаги дераза очилади.

Матн мавзусидан келиб, материалнинг «Бўлим» ва «Категорияси»ни кўрсатиш зарур. Бошқа дарчаларга сизга тааллуқли эмас, уларни умуман тегманг. Жараён сўнгида «Мета-маълумотлар» деразасини тўлдириш жоиз. «Таъриф» дарчасида мақоланинг қисқача мазмунини ёзасиз (битта гап билан изоҳласангиз, бас), «Калит сўзлар»га эса матнни изоҳлайдиган сўзларни вергул билан кўрсатасиз. Калит сўзлар бош келишикда кўрсатилиб, ҳар бир сўз вергул билан ажратилиши керак. Сўнгра дераза тепасидаги «Сақлаш» тугмачасини босасиз, тамом-вассалом. Сайт Маъмури мақолангизни текшириб, лозим топса, тез орада сайтнинг асосий саҳифасида ёки тегишли бўлимида эълон қилади.
Янгиланган (27.05.2010 17:29)

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.