| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Винни-Пухнинг саргузаштлари давом этади

Кўплаб дўстлари ва айниқса болакай Робин билан талай саргузаштларни бошидан кечирган, юрган йўлида қизиқарли ва кулгили тўртликлар айтиб кетадиган энг машҳур айиқчани ким билмайди, дейсиз? Ёшлигимиздан ҳам ойнаи жаҳон орқали, ҳам Алан Александр Милннинг китоби орқали яхши таниш бўлган қипиқ тўлдирилган айиқ полвон яна қайтиб келмоқда! Виннининг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қиладиган китоб чоп этилганига ҳам нақд 80 йил бўлибди. Мана шу муносабат билан жорий йил кузида (тахминан 5 октябрда) асалхўрак ҳақидаги китобнинг расмий давоми чиқиши кутилмоқда.
Алан Милн китобининг давомини ёзувчи Дэвид Бенедуктус яратди. Милн меросининг ҳимоячилари бўлажак асарга кўплаб талаблар қўйишди. Булар орасида: ўтган асрнинг 20-йилларида ёзилган китобнинг асосий қаҳрамонлари, албатта, янги асарга ҳам кўчирилиши керак, воқеалар ривожланадиган жой ҳам ўзгармаслиги лозим ва ҳоказо. Алан Милн манфаатларига кўра иш юритадиган Pooh Properties компаниясининг вакили Майкл Браунинг сўзларига қараганда, кўп йиллар давомида қатор муаллифларнинг таклифлари рад қилинди.
«Винни-Пух ҳақидаги биринчи ҳикояларга мос келадиган китобни қачон бўлса-да, топишимизга ишончим комил эди. Ниҳоят, шунча вақт ўтиб, умидимиз ушалди», - дейди Браун.
Унинг сўзларига қараганда, Алан Александр Милннинг асари «ёшликдаги бир байрам» эди ва ёзувчи Дэвид Бенедуктус бу ҳисни қайтаришга муваффақ бўлибди. Янги китобнинг суратларини ишлаган Марк Бержес ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшгани аниқ.
Винни-Пух саргузаштларининг давомини ёзишдан аввал Бенедиктус Милн ҳикояларининг радиосаҳналари билан шуғулланган. Шундай экан, машҳур ёзувчи олами билан яқиндан таниш.
«Умид қиламанки, болакай ва айиқча ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-бири билан ўйнашни канда қилмайди, деган асосий ғоя янги китобда ҳам сақланиб қолади», - дейди сиквел муаллифи. Биз эса китоб тез орада бизгача ҳам етиб келади, деб умид қилиб қоламиз.
Янгиланган (20.05.2009 08:16)