| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Майкл Томас – насрий асарлар мукофоти соҳиби
Насрий асарлар энг йирик мукофотининг соҳиби аниқланди
Насрий асарларнинг энг йирик – IMPAC адабий мукофоти 2009 йилда 35 ёшли афроамерикалик Майкл Томасга берилди. У ёзувчилик соҳасида илк қадамларини босмоқда. The Guardian нашрининг айтишича, IMPAC мукофотининг финалистлари орасида 2008 йилнинг Пулитцер мукофоти соҳиби Жуно Диас (Junot Diaz), 2007 йилда Британиянинг “Букер” мукофтти сўнгги босқичига қадар етиб боришга муваффақ бўлган Индра Синха (Indra Sinha) ва Мохсин Хамид (Mohsin Hamid) каби бор эди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2009 йил IMPAC шорт-листига етиб борган ёш муаллифлар аввалги босқичларда таниқли адиблар: Нобель мукофоти лауреатлари Жон Кутзее ва Дорис Лессинг, уч букер лауреати - Энн Энрайт, Иен Макьюэн ва Майкл Ондатже ҳамда замонавий адабиётдан бироз хабардор бўлган ҳар бир одам яхши танийдиган Филип Рот, Чак Паланик, Кен Фоллет, Дон Делилло ва Артуро Перес-Реверте кабиларни ортда қолдиришди.IMPAC мукофотининг лауреати Майкл Томаснинг романи The New York Times газетаси томонидан 2007 йилнинг энг яхши 10 асари сирасига киритилган. Мукофотга сазовор бўлган "Man Gone Down" (Йиқилиб тушган одам) асарнинг бош қаҳрамони – Бостонда яшайдиган афроамерикалик бўлиб, у оқ танли аёлга уйланган, уларнинг уч нафар боласи ҳам бор. Роман давомида у жуда қийин аҳволга тушиб қолади: оиласини сақлаб қолиш учун тўрт кун давомида катта маблағ топишга мажбур.
IMPAC мукофотига 1996 йилда асос солинган. Майкл Томас уни олишга муваффақ бўлган учинчи дебютант бўлди.
Янгиланган (22.06.2009 14:01)