| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Итлар ёввойи ҳайвонга айлантирилмоқда

Бу қандай ҳайвон – кучукми ёки панда? Хитойда шундай ҳайвонлар борган сари кўпайиб бормоқда. Эҳтимол, худди киноларда бўлгани каби олимлар ҳайвонлар устида турли тажрибаларни ўтказиб, янги турларни келтириб чиқаришаётгандир? Ёки табиатнинг ўзи ҳазиллашиб, икки ҳайвонни қовуштириб, шундай натижага эришганмикин?

Аслида ҳаммаси ойдек равшан. Хитойликлар нима қиларини билмай, зерикиб кетишган кўринади. Ахир уларнинг янги қизиқишларини бошқа ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди. Улар уй ҳайвонларини бошқа ҳайвонларга ўхшатишга интилишмоқда. Уй ҳайвонлари учун мўлжалланган махсус гўзаллик салонларининг оддий хизматлари кучук эгаларини қониқтирмаяпти, чунки у ердаги усталар қўлидан чиққан жониворлар қандай кўринишга эга бўлишини ҳамма билади. Бойвачча хўжайинлар бошқаларни ҳайратга солишни хоҳлашмоқда ва уйдаги ҳайвонларини панда, йўлбарс ёки бошқа ёввойи жонзотга айлантириш ниятини билдиришмоқда. Тўғри, асл ҳайвонга жуда ўхшаш, лекин жониворларнинг ўзлари бу ҳақда қандай фикрда? Буни ҳеч қачон билолмасак керак. Хитойда бу қизиқиш оммавий тус олганини ҳам таъкидлаш жоиз.


Янгиланган (10.06.2010 12:29)

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.