| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
«Юра даври боғи» ҳақиқатга айланади

Стивен Спилбергнинг «Юра даври боғи» (Jurassic Park) фильмини кўрмаганлар орамиздан топилиши шахсан менда шубҳа уйғотади. Майкл Клейтон асари асосида суратга олинган мазкур фильм ўз вақтида катта шов-шувга ва муваффақиятга эга бўлган. Унда бир неча олим чивинлардан олинган бир неча ДНК асосида бугунги кунда динозаврларни тирилтиришади. Табиат билан ушбу ўйнашув боғда сайр қилиб юрган одамлар олдига кўплаб қийинчиликларни қўяди. Хуллас, шу пайтгача ғирт уйдирманинг ўзгинаси эди. Шу пайтгача...
Америкалик биологлар хужайралар ёрдамида аллақачон қирилиб кетган ҳайвонларни тирилтириш ниятини билдиришди. Бунда музлаб қолган ҳужайралардан фойдаланиш мўлжалланган. Демак, қадимда ўлиб кетган ҳайвонлар қайта жонланади. Тўпланган хўжайралар материалини биологлар Сан-Диегода қурилиши режалаштирилган «Музланган ҳайвонот боғига» жойлаштиришни хоҳлашмоқда. Бўлажак ўтмишдаги ҳайвонлар айнан шу ерда яшаши керак. Ҳозирги пайтда олимлар 8000 дан ортиқ ҳайвон – 800 тур бўйича хужайралар материалини тўплашди. Тутқунликда хужайралар ёрдамида қирилиб кетган ҳайвонларни кўпайтириш ҳам мақсад қилиб қўйилган. Наҳотки, маълум вақтдан кейин биз ҳам тирик динозаврларни кўриш имконига эга бўламиз? Фақат Спилберг фильмидаги табиат билан ўйнашиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш ҳеч миямдан кетаётгани йўқ-да.
