| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Курортда денгиз маҳлуқини кўриб қолишди

Турли денгиз ва океанларда одамлар улкан маҳлуқлар билан учрашгани ҳақида кўп бор эшитганмиз. Ота-боболаримиз ҳам қоронғуда сув лабига яқинлашишнинг оқибати ёмон эканини кўп бора таъкидлашган. Бироқ уларнинг гапларига шунчаки афсона деб қарайдиган бўлсак, дунёнинг кўплаб бурчакларида денгиз маҳлуқларини кўришгани ҳақидаги миш-мишларга нима деймиз? Биргина Лох-Несс маҳлуқи ҳақида деярли ҳамма эшитишга улгурди. Мана яқинда шунга ўхшаш яна бир воқеа рўй берди.
Британия курортларидан бирида улкан маҳлуқни кўриб қолишди. Жил Пирс денгиз бўйига бориб, у ердаги ҳайвонларни томоша қилмоқчи бўлди. Шу пайт бир гала балиқ ёнига яқинлашаётган тошбақани кўриб қолди. У тошбақанинг кейинги ҳаракатларини суратга олмоқчи бўлди ва объектив билан ҳайвонни нишонга олди. Не кўз билан кўрсинки, объективдан тошбақа эмас, қандайдир нотаниш маҳлуқ кўзига ташланди. Аёл ҳам ўзини йўқотмай, фотоаппарат тугмасини босди ва замонавий «плезиозаврни» суратга туширди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ахир биргина аёл бўлса ишониш қийин, ахир унга шунчаки алланарсалар кўрингандек бўлиши мумкин, холос. Шу ерда яшайдиган Грэм Оксли ҳам маҳлуқни илғабди. Бу пайтда у итини айлантиришга олиб чиқққан экан ва антиқа мавжудот Ла-Манш устида ҳар беш дақиқада кўтарилганига гувоҳ бўлган. Айтишларича, маҳлуқ қадим замонларда яшаган плезиозаврни эслатармиш. Унинг бўйи нақд 3 метр келармиш. Сув устидан куполсимон танаси яққол кўзга ташланибди.
Сурат ва гувоҳларнинг далиллари билан танишган британиялик олимларнинг боши қотиб қолди. Номаълум сузар ҳайвон нима эканини ҳеч ким билмайди.
Янгиланган (06.08.2010 10:30)
