| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Бундай қум кимга ёқади?

Қум одамга ёқмаслиги, этни жунжуктириши ва ҳатто болаларни қўрқитиши ҳам мумкин. Бунинг учун у совуқ бўлиши ёки ундан бирорта қисқичбақа ёхуд қандайдир ҳашарот ўрмалаб чиқиши шарт эмас. Шунчаки қумдан ёқимсиз ҳайкалларни ясашнинг ўзи кифоя.
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Рождество байрами арафасида қумли ҳайкаллар кўргазмаси бўлиб ўтди. Бутун дунёдан тўпланган ҳайкалтарошлар ўзларининг ижод намуналарини намойиш этишди. Ҳайкаллар турли ёқимсиз жониворларни тасвирлашарди. Улар орасида ўргимчак ҳам, қурбақа ҳам, шунга ўхшаш одам юзини буриштирадиган ва чўчитадиган бошқа жонзотлар ҳам бор эди. Ахир барча экспонатлар кўргазманинг «Creepy Crawlies» мавзусига мос бўлиши шарт эди-да. Шевадан тушунарли тилга таржима қиладиган бўлсак, бу кўрган одамнинг этини жунжунтирадиган, мудҳиш жониворлар, деган маънони беради. Одамларни ваҳимага келтириш учун Мельбурнга Австралия, Бельгия, Буюк Британия, Голландия, Ирландия, Канада ва бошқа давлатлардан ҳайкалтарош рассомлар келишди. Мазкур кўргазма 2011 йил апрелгача давом этиши мўлжалланган.
















Янгиланган (29.12.2010 13:35)
