| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Қизиқарли 10лик: йўқолиб кетган ҳайвонлар
Сайёрамиз тарихида ҳайвонот дунёсининг турлари ва ўсимликлар қатламининг бир неча марта алмашинуви содир бўлган. Бир тирик мавжудотн пайдо бўлса, бошқалари қирилиб кетаверган. Баъзан уларнинг қирилиб кетишларига табиий нарсалар: ўсимликлар дунёси ва иқлим ўзгариши, тинч яшаётган ҳайвонлар умр кечираётган ерларда ёвуз ва йиртқич ҳайвонларнинг пайдо бўлиши сабаб бўлган. Лекин кўплаб ҳайвонларнинг йўқолиб кетишига одамларнинг сабабчи эканлиги ҳам аниқ: қурилиш туфайли ботқоқликларни қуритиш, ўрмонларни кесиш, табиий ҳаёт кечираётган ҳайвонларни мўйналари ва гўшти учун овлашнинг оқибати ҳаммага аён. Айни пайтда одамлар нодир ҳайвонларни овлаш ёмон оқибатларга олиб келишини ва уларнинг батамом қирилиб кетиши мумкинлигини англаб етдилар. Ҳозирги пайтда ҳайвон ва ўсимликлар оламларини сақлаб қолиш учун кўплаб қонунлар чиқарилди. Ушбу мақолада қирилиб кетган ҳайвонлар ва уларнинг расмлари келтирилган.

Купидон прериялар Шимолий Америкада умр кечиришган. Қуш ўзининг амурона маросим тартибидаги қиёфаси билан яхши танилган: ўз қанотлари ва думини тўғрилаб, оёқларини тупроққа қўйганча мағрур турган қушнинг эркаги урғочисига ёқишга ҳаракат қилади. Купидонларга бебаҳо ёввойи овланадиган қуш сифатида қарашган ва ов қилишган, натижада 1930 йилда ушбу қуш бутунлай қириб ташланган. Ўзини хушрўй кўрсатиш учун купидонлар бўйинларида тўқ сариқ рангли шарни шишириб юришган.

Тасмания бўриси Австралияда яшаган. Ҳайвоннинг қорин соҳасида кенгуруники каби қопчиқ бўлган. Бу қўрқинчли махлуқ аввало ўз қурбонларининг бош суягига чанг солган! Қопчиқли бўриларни ўз чорвасини ушбу махлуқдан ҳимоялаш учун чорвадорлар қириб юборишган. 1936 йилда қопчиқли бўрини овлаш ман қилинганлиги тўғрисида қонун қабул қилинган, 1961 йилда бу камёб ҳайвоннинг охирги йиртқичи ҳам йўқолган.

Мейоланья тошбақаси ғалати ҳайвон бўлган: унинг косаси 1,3 м узунликда бўлиб, бошида шохи, ҳар бир бармоғида суякли пластиналар, думида эса ўткир тиканаклар бўлган. Тошбақа Австралия, Янги Зеландия, шунингдек, бир неча яқин оролларда умр кечирган. Тошбақа гўшти жуда ширин бўлганлиги учун у одамлар томонидан қирилиб кетган.

Гуагга зебралари ўтган асрдаёқ Жанубий Африканинг тропик қисмида яшаган. Энг қизиғи, ушбу зебранинг ярим қисмигина олачипор бўлган. Ушбу ҳайвоннинг кушандалари Жанубий Африкада яшаган Голландия колонизаторлари бўлган. Улар зебрани гўшт учун ўлдирганлар, терисидан эса қоплар қилишган. Гуагга зебраси 1880 йилга келиб батамом қирилиб кетган.

Тур — буқаларнинг йирик тури. Бу ҳайвон минг йиллаб Европа ва Осиё ўрмонларида дайдиб юрган. Турларнинг энг сўнггилари Польша қироллигида 1627 йилда ўлдирилган. Ҳозирги кунда олимлар бу чиройли жониворни тиклаш мақсадида буқалар ва сигирларни чатиштиришга уринишмоқда.

Япон бўриси ёки шомони бўрилар ичида энг кичиги бўлган: унинг танаси думигача атиги 1 м га етган. Бироқ маҳаллий аҳоли бу ҳайвонни унча хуш кўришмаган ва уни ов қилишган. Бундан ташқари, ҳайвоннинг нодир терисидан фойдаланилган. Охирги шомон 1905 йилда ўлдирилган.

Стеллеров сигири – дюгонлар ва ламалар қариндоши. Ҳайвоннинг узунлиги 8 метрга етиб, 6 тоннага яқин юк қилган! Бу улкан жонивор Тинч океанининг шимолий қисмидаги совуқ сувларда умр кечирган ва сув ўтлари билан озиқланган. Денгизчилар унинг ёғини севишган, шунингдек, гўштини тановул қилишган. Денгиз сигири 1769 йилларда бутунлай қирилиб кетган. Стеллерова сигири - пайдо бўлгани заҳотиёқ уни овлашга қаттиқ киришилган ва оқибатда бу тур йўқолиб кетган.

Оққанотли гагарокларнинг қаноти жуда кичик бўлиб, яхши уча олмаганлар, аммо моҳирона сузишган. Ушбу қушлар тўдасини Атлантиканинг шимолий қирғоқларидан жой олганди. Одамлар уларни тинимсиз овлаб, гагарокларни қириб ташладилар. Қушнинг гўшти балиқларни озиқлантиришга, ёғидан эса лампачироқларни мойлашда фойдаланилган. 1850 йилга келиб катта гагаркалар буткул қирилиб битди.

Додолар Ҳинд океанининг бир қанча оролчаларида умр кечиришган. Уларнинг оғирлиги 20 кг дан зиёд бўлиб, уча олишмаган. Денгиз кемаларининг бу ерларда тинимсиз тўхташи оқибатида ушбу қушлар турлари қирилиб кетган. Гап шундаки, экипаж аъзоларини овқатлантириш учун учта қушнинг гўшти етарли эди, шу боис додони овлаш денгизчиларга қўл келган. Додо қуши ҳозирги кунда Ҳинд океанида Маврика оролида тимсол сифатида қолган. Унинг тасвири ушбу мамлакатнинг пул белгиси сифатида киритилган.
Моа – Янги Зеландияда бундан 200 йил муқаддам умр кечирган улкан қуш. Моаларнинг ўн учта ноёб тури мавжуд бўлиб, энг йирикларининг бўйи 3 м га етган, оғирлиги эса – 250 кг. га! Туяқушларнинг авлодига мансуб ушбу қуш туб аҳоли томонидан овланган ва 1700 йилга яқин бу қушнинг бутунлай қирилиб кетишига сабаб бўлган.
Манба: econews.uz
Янгиланган (05.01.2011 15:28)
