| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Crystal Clear сувдан тежамли фойдаланишга хизмат қилади

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра ҳар йили 109 500 000 000 литр атрофидаги ичимлик суви канализацияга тўкиларкан. Масалан, чанқаб пиёлани сувга тўлдирган кимса тўйгунча ичиб, қолганини раковинага тўкади. Сув ичиладиган фавворачаларда ҳам аҳвол шунга яқин. Сувни тежаб ва мақсадли фойдаланиш кераклигини ҳис қилиб жанубий кореялик дизайнер Choi Jinyoung ҳавони намловчи Crystal Clear ўрнатилган янги инновацион кран ишлаб чиқди.
Инсон саломатлиги учун ҳаво намлигининг миқдори ҳам сув каби зарур эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу ўринда пиёладан ортиб қолган сув янги концептуал девайс орқали хона ҳавоси намлигини мўътадиллашга хизмат қилиб, тоза ва қайта ишланган сув исрофига йўл қўймайди. Шундай қилиб истеъмолдан ортиб қолган сув фильтр тизимидан ўтиб Crystal Clear ёрдамида аэрозолга айланади ва хонадаги ҳаво намлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мазкур қурилма тузилишига кўра яна унда махсус ёритгич орқали сув ҳарорати кўрсатилиши билан диққатга сазовордир. Яна одатдаги кўк ва қизил ранг маркировкалардан ташқари кичик дисплей ўрнатилган Crystal Clear сувнинг сарфланишга бўлган аҳамиятини кўрсатади.



Манба: econews.uz
Янгиланган (14.01.2011 15:13)
