| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Хорижий соҳибжамолнинг Болливуддаги дебюти

Кейинги пайтларда хорижий актрисалар саф тортиб Болливудга кириб келишмоқда. Мексика гўзали Барбара Мори (Barbara Mori) ҳинди тилидаги «Варраклар» фильмида шов-шув билан иштирок этди ва мухлисларнинг эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Энди эса режиссёр Имтияз Али (Imtiaz Ali) ўзининг янги «Рок юлдузи» (Rockstar) фильмига ҳам хорижий соҳибжамолни таклиф қилишга қарор қилди.
Имтияз ўз фильмларига чет эл актрисаларини биринчи марта чақираётгани йўқ. У суратга олган «Ааж Кал муҳаббати» (Love Aaj Kal) фильмида асосий ролни бразилиялик супермодель Жизель Монтейрога (Giselle Monteiro) ишониб топширганди. Энди эса «Рок юлдузи» фильмидаги балерина ролини бошқа супермодель – Наргис Фахрига берди. Отаси Нью-Йоркда яшайдиган асли покистонлик, онаси чехиялик бўлган 21 ёшли Наргис ҳам ёш бўлишига қарамай, кўпчиликни ўз гўзаллигига ром эта олган – унинг ҳиссиётли ва жўшқин суратлари 2009 Kingfisher Calendar тақвимида чоп этилган.
Янгиланган (19.07.2010 17:10)
