| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Ҳазил тагидаги зил

Британиянинг News of World ҳафтаномаси Голливуд юлдузлари Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрашишаётгани ҳақидаги асоссиз миш-миш учун юлдузли оилага жарима тўлашга ва расман кечирим сўрашга рози бўлди. Бу ҳақда Лондон Юқори суд мажлисида машҳур жуфтликнинг адвокати Кит Шиллинг хабар берди.
Шу тариқа қарийб ярим йил давом этган низога суд орқали якун ясалди. Жорий йил 24 январда News of World Брэд ва Анжелина ўтган йил декабрда никоҳларни бекор қилишга ихтисослашган юрист билан учрашиб, тахминан 205 миллион фунт стерлингга тенг мол-мулкни тенг тақсимлаш ва олти фарзандга васий бўлиш ҳақида келишиб олганини хабар қилди. Тез орада газета Питт ва Жоли орасидаги муносабатлар ҳақида ўта салбий томонга буриб юборгани аниқланди. Лекин айтилган гап отилган ўқ, деганларидек, ёлғон ахборотни кўплаб нашрлар кўчириб босишга улгурди.
46 ёшли Пит ва 35 ёшли Жоли ажрашишаётгани ҳақидаги миш-миш анчадан буён сариқ матбуот саҳифаларини айланиб юрибди. Интернет нашрлар «Солт» фильмини суратга олиш жараёнида Анжелина бошқаси билан ишқий муносабатларга киришганини муҳокама қила бошлаганига нима дейсиз? Ростини айтганда, Брэд ва Анжелина расман ҳали ҳам никоҳдан ўтишмаган. Баъзилар эса уларни ажратиш билан овора.
