| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Кореянинг «Барби»си ким?

Ким Жи Янг (актрисанинг асл исми) 1980 йил 13 сентябрда туғилди. Донкук университетида санъат йўналишида таълим олди. 2000 йилда «Rec» фильмида илк ролини ижро этди. Кейин ҳаммамизга таниш «Куз эртаги» сериалида қатнашди, сўнгра эса 2002 йилда «Bet on My Disco» кам бюджетли фильмида севиб қолган содда қизалоқ роли билан экран юзини кўрди, «Ёввойи карта» фильмида Янг Донг-гун билан биргаликда тушиб, соҳибжамол детектив қиз образини яратди. Айни шу пайтдан бошлаб, унга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар кўпайди, одамлар орасида юқорида айтилган сўзлар тарқалди. 2004 йилда «Пекин менинг севгим» фильми чиқди. Бу фильмни Корея ижодкорлари хитойликлар билан бирга суратга олишди ва айнан шу фильмда Хан Чо Янг биринчи марта бош қаҳрамон ролини ижро қилди. Фильм танқидчилар ва мутахассислар диққатини ўзига тортган бўлса-да, томошабинлар уни яхши қарши олишмади. Натижада кино усталарининг режалари пучга чиқди. Бу фильмдан кейин Чо Янг томонга тош отадиганлар сони кўпайганидан кўпайди. Аммо бу ҳол узоққа чўзилмади.
Худди ўша йилда ойнаи жаҳон юзини кўрган «Ҳар доим қувноқ Чун Хян» сериали катта шов-шувга сабаб бўлди. Аслида бу сафар ҳам кино танқидчиларининг фикри нотўғри бўлиб чиқди, яъни улар бу сериални ерга уриб, муваффақият қозонишига шубҳа билан қарашганди. Ҳақиқатда эса ҳаммаси тескари бўлди. Бу сериалда Хан Чо Янг мустақил ёш қиз ролини ижро қилди. Ҳаётда Ханни кўрган одамлар уни содда ва камтар қиз деб ҳисоблайди. Лекин актрисанинг сўзларига қараганда Чун Хян кўп томондан унинг ўзига ўхшаркан, қаҳрамонининг кўплаб фазилатлари ўзида ҳам учрашини таъкидлади.
Чо Янг муваффақият тўлқинини бўйсундиргач, унга кўплаб таклифлар туша бошлади. Тез орада ҳам катта экранда, ҳам ойнаи жаҳонда кўплаб ролларни ижро этишга муваффақ бўлди. Улар орасида «Менинг муҳаббатим», «Фақат сиз», «Муҳаббат ёғдуси», «Гуллар олдидаги йигитлар» сериаллари, «Бугунги севги», «Ўртоғим қалби» каби фильмларни санаб ўтиш мумкин.
Қисқача маълумот:
Исми: Хан Чо Янг (Han Chae Yeong)
Асл исми: Ким Жи Янг (Kim Ji Young)
Касби: Актриса ва модель
Туғилган: 1980 йил 13 сентябрь
Бўйи: 172 см
Оғирлиги: 47 кг
Турмуш ўртоғи: собиқ актёр, ҳозир эса тадбиркор - Чой Донг Жун (Choi Dong Jun)
