| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Американинг энг қадрли актрисаси

«Бир кишига уч нарса бир пайтда берилмайди – соғлиқ, бахтли турмуш ва ишдаги муваффақият», деган гапларни эшитганимда ҳайрон бўлардим. Бу дунё бир кам бўлса, Арнольд Шварценеггер ва Билл Гейтс кабиларда бир пайтда уччови ҳам бор-ку?! Лекин баъзи ҳолларга дуч келганимда юқоридаги гап тагида асос борлигига ҳам ишонч ҳосил қиламан. Мисол учун, Голливуд актрисаси Сандра Баллокни анча айтгача ҳамма ёдидан чиқарганди. Ижро этган ролларини кўпчилик пайқамас, аксарият киномухлислар унинг даври ўтиб кетди, энди ёш актрисалар кириб келгач, унга бу соҳада тўйимли нон бўлмайди, деб ҳисоблашарди. Бу пайтда унинг шахсий ҳаёти маромида борар, турмуш ўртоғи билан бахтли умр кечирарди.
Яқинда оилада катта жанжал бўлиб, турмуши бузилди ва айнан шу вақтда Сандранинг карьерасида туб бурилиш ясалди. Унинг фильмлари кетма-кет муваффақият қозониб, ҳатто Оскарга ҳам сазовор бўлди, мана энди Американинг энг катта даромад топган актрисаси деб ҳам тан олинди.
Ўтган давр мобайнида Сандра Баллок 56 миллион доллар ишлаб топди ва Forbes журнали томонидан АҚШнинг энг даромадли актрисаси сифатида тан олинди. Иккинчи ўринга катта экранда икки йилдан бери кўринмаётган Риз Уизерспун чиқиб олди – бир йил давомида у кармонини нақд 32 миллионга қаппайтирди. «Шрек» франшизасида малика Фионага овоз берган ва сўнгги «Кун рицари» фильмида Том Круз билан бирга роль ижро этган Камерон Диаз учинчи поғонадан ўрин олди. Ўтган йили пешқадам бўлган Анжелина Жоли 7-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди.
Янгиланган (06.08.2010 10:23)

Шарҳлар
Нега энди, Шрек фильмида ва Кун рицари фильмида Камерон Диаз чиққан ва мақолада ҳам шундай кўрсатилган. Риз Уизерспун 2 йил давомида роль ўйнамагани учун фильми келтирилмаган. Ҳаммаси тўғри
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.