| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг экологик омили
Ниҳоят, футбол ишқибозлари орзуқиб кутган дамлар бошланди – чарм тўпининг энг катта байрамида 5 минтақадан тўпланган 32 терма жамоа асосий соврин учун кураш
олиб бормоқда. Ёқтирган жамоа ёки алоҳида ўйинчилар учун «касал» бўлишнинг қизиқарли томонлар билан бир қаторда салбий жиҳатлари ҳам бор, албатта. Мамлакатимиз вақти билан футбол кеч бошлангани ва тегишли вақтда ойнаи жаҳон орқали намойиш этилиши натижасида мухлислар уйқуга тўймаслиги ва, табиийки, эртаси куни меҳнат унумдорлиги пасайиши, танглик вазиятлари ва эҳтимолий жароҳатланишлар сонининг ортиши, спорт мухлисларининг энг ёқтирган ичимлиги – пиво ва кўпикли ичимликнинг доимий «ҳамроҳлари»ни истеъмол қилиш кўпайиши, бунинг натижасида ишқибозлар саломатлигининг ёмонлашиши кузатилади. Чемпионат пайтида атрофдагилар учун ортиқча шовқин одатга айланади, бу эса асаб ва эшитиш аъзолари касалликларининг ўсишига олиб келади. Бундан ташқари, электр энергияси сарфининг кўпайиши қазиб олинадиган ёнилғидан кўпроқ фойдаланишга сабаб бўлади. Футбол ўйинлари деярли ҳар куни бўлишини эътиборга олсак (ахир қисқа муддатга жуда кўп ўйинларни сиғдириш зарур-да), юқоридагиларнинг ҳаммасини бир неча бараварга кўпайтириш айни муддао. Буларнинг ҳаммасидан шундай хулоса қилиш мумкинки, кўнгилочар муассасалар ҳамда пиво, газак ва спорт буюмлари ишлаб чиқарувчилар ютуқда, иш берувчилар ва атроф муҳит эса яхшигина зарар кўради. Саралаш жараёнининг чўққиси – жаҳон чемпионатининг финал босқичи ҳақида талай китоб ва мақолалар ёзилган. Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир нашр ва телеканал ўтиб бораётган воқеанинг деярли барча жабҳаларини кўп маротаба муҳокама қилиб бўлишди, бизни эса унинг бошқа жиҳати – экологик томони жалб қилди. Ушбу мақолани тайёрлашда ЖАР интернет-нашрлари бизга яқиндан ва жиддий ёрдам берди. Бунинг учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз, ахир қадрдон юрти ҳақида ғамхўрлик қилиш фақат мақтов ва қўллаб-қувватлашга лойиқ.
Иқтисодиёт учун туртки
ЖАРдаги футбол тантанаси спорт ва иқтисодий жиҳатдангина эмас, экологик жиҳатдан ҳам маълум ўлчовлар олади. Шубҳасиз, 2010 йил Жаҳон чемпионати унга эгалик қилган мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир қилмай қолмайди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда, турнир туфайли Жанубий Африка ЯИМ 0,54 фоизга ортар экан, бу эса жуда жиддий кўрсаткич. Жаҳон соврини 12,5 миллиард доллар миқдорида даромад келтириши кутилмоқда. Шундан 16% хорижий сайёҳларга тўғри келади. Жаҳон чемпионатининг фойдали томонларидан бири шуки, у ЖАРда ишсизликни бирмунча қисқартирди, чунки мусобақа 695 минг жанубий африкаликни иш билан таъминлади. Футбол бўйича жаҳон чемпионати – жуда қиммат турадиган тадбир, уни ўтказиш харажатлари одатда бирламчи ҳисоблардан анча юқори бўлади. Ташкилотчилар чемпионат янги иш ўринлари ташкил қилиниши ва иқтисодий ўсишга сезиларли туртки беришини мўлжаллашмоқда.Иқтисодиётнинг баъзи тармоқлари ҳеч иккиланмай, тушумлар ўсишига умид боғлашлари мумкин. Daily Telegraph газетасининг тадқиқотларига қараганда, Лондондаги биржада рўйхатдан ўтган 33 компания Жаҳон соврини улар фаолиятига ижобий таъсир қилишини акциядорларига эълон қилишибди. Улар орасида саккизта букмекерлик идораси, еттита медиакомпания, хусусан телекомпаниялар ва реклама агентликлари, учта ритейлер, хусусан спорт буюмлари ва маиший электроника савдоси билан шуғулланадиган дўконлар тармоқлари, шунингдек икки компания – паблар тармоқларининг эгалари мавжуд. Британияда футбол ўйинларини пабларда пиво кружкаси билан томоша қилиш анъанаси жуда кучли, шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бу одат бошқа мамлакатларга ҳам муваффақиятли сингиб кетди. PricewaterhouseCoopers маълумотларига кўра, 20% британияликлар жаҳон чемпионати ўйинларини айнан пабларда томоша қилишар экан. Занжир орқали англаш мумкинки, пиво ишлаб чиқарувчилар ҳам даромад ўсишига ишонишмоқда, улар аллақачон чемпионат рамзлари ва Англия терма жамоаси нишонлари туширилган пиво идишларини кўплаб ишлаб чиқаришмоқда. Юқори сифатли телевизорлар ҳисобига маиший электроника сотилишининг ўсганлигини ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари ҳам таъкидлашмоқда. Спорт буюмлари – бирор қирраси футбол билан боғлиқ кўплаб сувенир ва миллий байроқлар савдоси ҳам авж олган.
Атроф муҳитга таъсир
чемпионатидан саккиз баравар ва Пекинда ўтган Олимпиададан икки баравар кўп углерод изини қолдиради. Жанубий Африка ҳукумати ва ЖАРдаги Норвегия элчихонасининг буюртмаси билан 2009 йил февралда ўтказилган тадқиқотлар шундай натижани берди. Тадқиқотлар маълумотларига кўра, соврин вақтида транспорт воситалари ташланмалари, стадионлар ва футбол инфратузилмасининг бошқа объектлари қурилиши, футбол ўйинлари ва минглаб мухлисларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ энергиядан фойдаланиш қарийб 900 000 тонна карбонат ангидрид ажралиб чиқишига сабаб бўлади.Жаҳон чемпионатига келаётган ва ундан кетаётган мухлисларнинг халқаро саёҳатлари ташланмаларнинг яна бир катта манбаи ҳисобланади. Ҳар куни тахминан 2000 самолёт учиб келишини бир тасаввур қилиб кўринг. ЖАРнинг зийрак журналистлари 2010 йил Жаҳон чемпионати пайтида ҳар куни Жанубий Африка осмонидан айнан шунча самолёт учиб ўтишини ҳисоблаб чиқишибди. Журналистлар ўз ҳисоб-китобларида хато қилишган бўлса ҳам, июнь ва июль ойларида Жанубий Африка осмонида парвоз қилган «темир қушлар» сони жуда кўп бўлиши шубҳасиз. Бунга ўрганмаган ушбу жаҳон бурчагининг табиатига фаол авиаучишлар қандай таъсир кўрсатишини ҳали ўрганиб чиқиш даркор. Карбон қолдиғининг асосий айбдорларидан бири Мундиал эгаси узоқ масофада жойлашганлиги билан боғлиқ. Жанубий Африка футбол ишқибозлари ниҳоятда кўп бўлган жаҳон марказларидан минглаб километр масофада жойлашган. Шунинг учун фаол футбол ишқибозлари севимли жамоасининг ўйинини томоша қилиш учун кўплаб самолётларда учишларига тўғри келади.
Бундан ташқари маҳаллий авиалиниялар Жаҳон чемпионатини қабул қиладиган тўққизта шаҳар орасидаги рейслар сонини кўпайтиришни режалаштирган. Халқаро авиакомпаниялар ҳам футбол мухлислари учун ички учишларни ташкил қилиши ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак. Ўтиб бораётган футбол соврини қироллар ва давлат раҳбарларидан тортиб, бой бизнесменлар ва халқаро юлдузларгача кўплаб VIP-шахсларни ўзига жалб қилиши ҳам ойнадек равшан. Демак, тегишли равишда Жанубий Африка орқали саёҳат қилаётган хусусий самолётлар сони ҳам янада ортади. Кўп самолётнинг учиши СО2 эмиссиясининг ортишига олиб келади.
Зарарни камайтириш
Шу билан бирга Жанубий Африка ҳукумати экология ҳақида кўп ҳам қайғурмасликни сўрашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, жорий жаҳон соврини футбол бўйича энг «яшил» чемпионат бўлади. Бу мақсадда Мундиаль бошланишидан бир неча йил аввал экологияга бағишланган кўплаб лойиҳалар бошлаб юборилди. Йоханнесбургда Совето шаҳарчасида ўн минглаб маҳаллий дарахтлар экилди. Бу лойиҳа шаҳар муниципалитетига 760 000 еврога тушди, Жанубий Африканинг энг катта шаҳарида ўтқазилган дарахтлар сони эса 300 000 тага етди. Углекислотани «овлаш» учун Кейптаун ва Дурбан шаҳарларида ҳам минглаб дарахтлар экилди.Бундан ташқари ФИФА Жаҳон совринида фойдаланиш учун Ғарбий Кап провинциясидаги Дарлинг ВЭСда олинган «яшил» электрни харид қилди. Ушбу шамол энергиясидан шаҳарнинг бошқа ёдгорликларини ёритиш учун ҳам ишлатилади, деб ёзади SouthAfrica.info.
Дурбанда маҳаллий углерод ташланмаларини гидравлик турбина ва чиқиндихоналардаги ашёдан олинган биогаздан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига камайтириш режалаштирилган.
Мусобақа ташкилотчиси СО2 эмиссиясини камайтириш ҳамда Жанубий Африка аҳолиси ва меҳмонларни энергиядан фойдаланиш самарадорлигидан хабардор қилиш учун Глобал Экологик Фонд (ГЭФ) қўллаб-қувватлашида икки лойиҳани амалга оширди. 2008 йилда футбол ўйинлари ўтадиган тўққизта шаҳардан еттитасида жамоатчилик транспорти тизимини яхшилаш лойиҳаси иш бошлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан амалга оширилган бу ташаббусда ГЭФ улуши тахминан $11 миллионни ташкил қилди, миллий инвестициялар эса $328 миллиондан ошиб кетди. Энг жиддий ўзгаришлар орасида баъзи шаҳарларда автобуслар тезкор ҳаракати тизимининг ташкил қилингани ҳамда йўловчилар ўтиш жойлари ва велосипед йўлакчалари инфратузилмасининг такомиллаштирилишини кўрсатиш мумкин. Лекин сўнггиларининг миқдори жуда чекланган, шунинг учун шахсий автомобилларида юришга ўрганиб қолган бой одамлар кам даромадли йўловчилар билан бирга автобуслар ва йўналишли автомобилларда юришга рози бўлиши бирмунча шубҳали кўринади.
Жаҳон чемпионати билан боғлиқ бошқа экологик лойиҳа $10 миллион бюджетга эга бўлиб, қуёш панеллари ҳамда кўчалар, светофорлар ва реклама шчитларида «ақлли» чироқлар ўрнатилиши ҳисобига олти шаҳарда қазиб олинадиган ёнилғи сарфини камайтиришга қаратилган. Шу билан бирга лойиҳа олдида жамоатчиликнинг экотехнологиялар ҳақидаги хабардорлигини ошириш ва янада кенг қўлланилишига эришиш вазифаси турибди. UNEP ахборотига кўра, қуёш қурилмалари йиллик буғхона газлари эмиссиясини 244 тоннага қисқартириш имконини беради.
Бунда маблағларни жорий қилиш билан бирга, самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун тадбирлар тугаганидан кейин ЮНЕП ва ГЭФ ташкилотлари томонидан Жанубий Африкада амалга оширилган экологик лойиҳаларнинг ютуқлари ва камчиликлари пухта таҳлил қилинади.
Чиқиндиларни бошқариш
экан экологик омил буюмнинг афзаллиги ҳисобланади. Футбол атрибутикасини ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳам экологик ташкилотлардан ортда қолаётгани йўқ. Масалан, спорт буюмларини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси ишлаб чиқарган спорт формасини кийган тўққиз жамоа, шу жумладан, Бразилия, Португалия ва Нидерландлар пластмасса идишларини қайта ишлашдан тайёрланган майкаларни кийиб чиқишар экан. Бу компаниянинг экологик мажбуриятларни бажаришга тайёрлигини намойиш қилишнинг энг яхши усули. Пластик идишларни Nike футболкаларига қайта ишлаш операцияси ўрнак олишга арзигулик. Қайта ишланган полиэстер Тайвандаги ишлаб чиқарувчидан келади, бу ерда пластмасса идишлари майкалар учун толага айлантирилади. Ҳар бир майка 100% қайта ишланган полиэстердан иборат бўлиб, унга саккизта пластмасса идиши сарфланади. Бундай майкаларни ишлаб чиқариш оддий спорт майкаларидан қимматга тушади, албатта, лекин ишлаб чиқаришга зарур бўлган хом ашёнинг камлиги туфайли охир-оқибат харажатлар тенглашади. Оддий фойдаланувчипластик идиш ва оддий полиэстердан тайёрланган майка ўртасидаги фарқни сезмайди. Экологияни хуш кўрган футбол ишқибозлари H Nike томонидан тайёрланган майкаларнинг сифатини текшириб кўришлари мумкин – мазкур концерн жамоалар ишқибозлари учун майкалар ишлаб чиқариш мақсадида 13 миллион пластмасса идишни ўзлаштиришга олган. Бу ташаббус 254 000 кг пластик идишнинг чиқиндихоналарга етиб боришининг олдини олади. Nike пластмасса идишлардан кийим-кечак ишлаб чиқаришни бошлаган ягона корхона эмас, лекин технологияни миллионлаб одамлар томоша қиладиган энг ёрқин спорт мусобақасида намойиш этиб, мазкур технология эътиборга молик экани ва фаол қўлланилиши шартлигини яққол кўрсатмоқда.Чиқиндилар муаммоси ташкилотчилар эътиборининг марказида ҳам турибди, деб хабар беради Sake24.com. ҳозирги пайтда мамлакатдаги чиқиндиларнинг 92% қора сумкаларга жойланган ва чиқиндихоналар участкаларига депонирланган. 1200 дан ортиқ чиқинди баклари футбол мавзулари билан безалган ва утилизация лойиҳаси доирасида Жанубий Африканинг асосий аэропортларига жойлаштирилган. Бу Жаҳон кубогининг экологик мақсадли кампанияларига эришишга кўмаклашади.

Сувни тежаш ва биохилмахиллик
Биологик хилма-хилликни ҳимоялаш вазифаси ҳам ёддан кўтарилгани йўқ, шунинг учун кириб келган меҳмонлар мароқли ҳордиқ чиқаришларини кенгайтириш мақсадида ЖАР биологик хилма-хиллиги билан боғлиқ дам олиш усуллари ва воқеаларни кўпайтиришга ҳаракат қилинмоқда.
Мега-спорт тадбирлари, шу жумладан, Футбол бўйича жаҳон чемпионати уни ташкил қилган шаҳарнинг атроф-муҳитига сезиларли таъсир кўрсатади. Улар ўн минглаб ташрифчи ва қатнашчиларни жалб қилади, шаҳарлар ва мамлакатлар учун қулай иқтисодий имкониятлар яратади, бироқ шу билан бирга сув ва энергия каби муҳим табиий ресурслардан фойдаланиш ҳажмини кескин оширади. Бу воқеалар атмосферага углеводородлар эмиссиясини ортиқча чиқариш, қўшимча чиқиндиларни ҳосил қилиш, биохилмахиллик ва маҳаллий аҳолининг оддий ҳаёт тарзига таъсир кўрсатиш орқали иқлимнинг сезиларли ўзгаришига сабаб бўлади. Буни умуман йўққа чиқаришнинг иложи йўқ, лекин зарарли таъсирни қўлдан келганча камайтириш ўзимизга боғлиқ. Севимли ўйиндан тоза муҳитда баҳраманд бўлишга не етсин?!
Манба: econews.uz
Янгиланган (14.06.2010 16:06)

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.