| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Жаҳоннинг энг яхши форвардлари
Ҳар қандай спорт турида бўлгани каби, футболда ҳам энг яхши ўйинчиларни аниқлаш одат тусига айланган. Кимдир тор доирада, яъни бирор мамлакат чегарасида энг яхши футболчини тайинласа, бошқалар ўзлари кўрсатган ўйинчини дунёнинг энг яхши футболчиси, дея айтиб қўя қолишади. Яъни улар тайинлаган ўйинчи фақат бутун дунёда энг яхши бўлиши мумкин, бундан камига кўнишнинг ўзи уларни ерга уриб юборади-ку, ахир. Бу ерда камтарлик ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Қанақа камтарлик, луғатда бундай сўз ҳам учрайдими? Авваллари энг яхшиларни танлаш асосан америкаликларга хос эди. Уларнинг назари тушиб қолган, бармоғи кўрсатган нарса, албатта, бутун дунёдаги энг зўри – энг зўр латта, энг зўр қурбақа, энг зўр қаҳрамон, хуллас, ҳаммаси энг зўр-да. Бу ҳолатда киноя қилиб қўя қолардик – улар америкаликлар, шу гапнинг ўзи кифоя, яна улардан нима хоҳлаяпсиз? Худди ёш болалардек: «менинг машинам энг зўри, сеникимас». Лекин кейинги пайтларда Европа ташкилотлари томонидан ҳам шундай васваса бошланиши одамни бироз ўйлантириб қўяди – бундай манманлик бирон касаллик аломатидир? Бироқ, нима бўлганда ҳам уларнинг гапида қанчадир бўлса-да, ҳақиқат ётади. Аслида улар ҳам одамлар орасида умуман эшитилмаган нарсаларни энг яхшиси деб аташмайди-ку. Энг яхши деб топилдими, демак ўз соҳасида маълум ютуққа эришган бўлиши керак. Шундай экан, уларнинг гапларига бир қулоғимизни бўлса-да, тутишимиз мақсадга мувофиқ.

Лионель Месси
Нуфузли «Bild» журнали Испаниядаги «Барселона» жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессини энг яхши форвард деб топди. Мазкур норасмий рўйхатда иккинчи ўринни яна бир барселоналик ҳужумчи - Самуэль Это'О эгаллади. Евро-2008нинг энг яхши ҳужумчиси - «Валенсия» жамоасининг форварди Давид Вилья учинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Самуэль Это'О
Жаҳоннинг энг яхши 50 ҳужумчиси қаторидан Москванинг ЦСКА жамоаси ўйинчиси Вагнер Лав ҳам, Россия жамоаси ҳужумчиси, айни пайтда Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоасида тўп сураётган Роман Павлюченко ҳам ўрин эгаллади. Лав энг яхши ҳужумчилар сирасида 18-чи деб топилган бўлса, Павлюченко исмини 41-ўринда кўриш мумкин. Атиги 41-чи экан деб ўйламанг, чунки ундан кейинги ўринларда Алессандро Дель Пьеро (44-чи), Ивицу Олича (45), Дирка Кюйта (46), Робби Кин (48) каби машҳур ўйинчилар турибди. Қуйида энг яхши 20 ҳужумчини келтириб ўтамиз:
2. Самуэль Это'О ("Барселона")
3. Давид Вилья ("Валенсия")
4. Златан Ибрагимович ("Интер")
5. Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед")
6. Руд ван Нистелрой ("Реал")
7. Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед")
8. Тьерри Анри ("Барселона")
9. Рауль ("Реал")
10. Фернандо Торрес ("Ливерпуль")
11. Эмануэль Адебайор ("Арсенал")
12. Карим Бензема ("Лион")
13. Фредерик Кануте ("Севилья")
14. Димитар Бербатов ("Манчестер Юнайтед")
15. Марио Гомес ("Штутгарт")
16. Николя Анелька ("Челси")
17. Диего Форлан ("Атлетико")
18. Вагнер Лав (ЦСКА)
19. Мирослав Клозе ("Бавария")
20. Лука Тони ("Бавария")
Янгиланган (19.04.2009 12:52)