| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Мис даврида ҳам кино кўришни хоҳлашган
Эмиль Рейно анимациянинг отаси ҳисобланади. Айнан у биринчи бўлиб ўз расмларини катта экранда муваффақиятли намойиш этишга эришди. Унинг мультипликациясида расмлар шунчаки ҳаракатланибгина қолмай, ўзига хос сюжетли спектакль ҳам ижро қилишарди. Лекин минглаб йиллар аввал ҳам анимацияга қизиқиш бўлганига ким ишонади?
Тўғрироғи, мис даврида. Ишонмасангиз, Германия қурилиш университети, Австрия университети ва Кембриж олимларидан сўранг. Уларнинг фикрича, мис давридаги девор суратлари замонавий кино, аниқроқ қилиб айтсак, анимациянинг примитив бир кўриниши экан. Барча қадимий суратлар худди анимацияга ўхшаб, олдинма-кетин чизилгани уларни шундай фикрга турткилади. Бунинг устига ғордаги расмлар ғаройиб товушлар билан бирга берилган, чунки бундай гравюраларнинг аксарияти ажиб акс-садоли ғорларда тасвирланган. Ғорлардаги расмларни Эмиль Рейно технологияси билан таққослаш бармоқларда санашни компьютер амаллари билан солиштиришдек гап, албатта, аммо тайинли бошпанаси бўлмаган одамлар ҳам ҳаракатланувчи тасвирларни хуш кўришгани шубҳа уйғотмайди.
Ҳозирги пайтда олимлар компьютер технологиялари ёрдамида қадим режиссёрларнинг «анимациясини» тиклашга қўл уришган. Биринчи бўлиб Валь-Камонике (Ломбардия) расмлари билан иш бошлаб юборилди. Бу ерда эрамиздан аввалги 4000-100 йилларга тааллуқли қарийб 100 мингта «тош анимацияси» гравюраси аниқланган.
Янгиланган (10.07.2010 08:32)
