| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Келажакда одамлар қаерда яшайди?

Сув остида-ми...
Жаҳон океани сатҳи йил сайин кўтарилмоқда. Табиийки, кейинчалик йирик шаҳарлар соҳилдан иложи борича узоққа кўчирилади. Бу эса ўрмонларга мўлжалланган майдоннинг қисқаришига ва уларда яшайдиган юз минглаб ҳайвонлар бошпанасиз қолишига сабаб бўлади. Бу муаммонинг устидан кўп йилдан бери мутахассислар бош қотиришмоқда. Шу ўринда бир савол туғилади: аҳолини тураржой билан таъминлаш муаммосига акс томондан қараш тўғри бўлмайдими? Аниқроғи, уй-жойларни соҳилдан қуруқликка эмас, аксинча, денгизга кўчириш мақсадга мувофиқ кўринади.
Қоғозда, яъни назарияда океанда катта шаҳарларни қуриш эҳтимолдан холи эмас. Water-Scraper лойиҳасининг муаллифи дизайнер Сарли Андре Бин Сакрум (Sarly Adre Bin Sarkum) ҳам бу фикрни қўллаб-қувватламоқда. eVolo Skyscraper Competition танловида иштирок этиш учун таклиф қилинган концептуал қурилма ўз-ўзини ҳар томонлама таъминлай оладиган, океан устида эркин ҳаракатланадиган турар жой ҳисобланади.
«Сувости» тубўпар бинода (фалакка қад ростлаган кўп қаватли бинолар осмонўпар бўлгач, сув остига интилган бинолар тубўпар бўлади-да) ҳаётни сақлаш учун электр энергияси турли табиий энергия манбалари: қуёш, шамол ва сув оқимидан олиниши мумкин. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалигига муқобил бўлган аква ва гидропон экинларни ўзлаштирган одамлар Water-Scraperда зарур озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам етиштиришлари мумкин. Сув остидаги майдон ҳавонинг тозалигини таъминлайди ва бу ерда ҳайвонлар яшайди.
Иншоот тик ҳолатда сақланишига баластлар тизими ва пайпаслагич ўсимталар хизмат қилади. Ушбу ўсимталар тўлқинларнинг кинетик энергиясини ҳам ўзлаштириши мумкин. Тураржой ва идора хоналари юқори қаватларда – қуёш нурларига яқин жойлашади, автоматлаштирилган саноат модуллари ва ҳаётни таъминлаш тизимларини эса пастки қаватларга ўрнатиш мумкин.

...Ёки сув устида?

Америкалик дизайнер Жоанна Борек Клемент (Joanna Borek Clement) бундай тураржойни яратишга умуман янгича ёндашишга ҳаракат қилди. У ишлаб чиққан Tafoni Floating Home концепти сувдаги уйни иложи борича ердаги уйларга ўхшаш қулай ва шинам бўлишига эришди. Шундай қилиб, Floating Home сув устидаги ҳаётга муносабатимизни тубдан ўзгартиради.
Қурилманинг марказий қисми қуёш нурлари учун очиқ ҳамда ошхона ва овқатланиш хонасини ўз ичига олади, меҳмонхона, ётоқхона ва ҳожатхона эса ёпиқ ён бўлимларида жойлашади. Floating Home корпуси эллипсоид шаклидаги ёғоч асосларга қурилади, натижада қўшимча тиргак ёки колонналарга ҳожат қолмайди.




Янгиланган (09.07.2010 11:57)

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.