| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Пулми ёки қадрият?

Агар қадрият яратмоқчи бўлсангиз, бу нима эканлигини билишингиз даркор. Қадрият дегани – бу пул дегани эмас. Одамлар пайдо бўлган экан, қадрият ўша вақтлардан бери мавжуд. Пул эса нисбатан яқинда ихтиро этилган.
Яқин вақтларгача аксарият одамлар ва ҳатто баъзи ҳукуматлар ҳам пул ва қадрият ўртасидаги фарқни билишмасди. Адам Смит ҳам баъзи мамлакатлар бойлигини сақлаб қолиш учун олтин ва кумушни экспорт қилишни тақиқлаб қўйгани ҳақида ҳикоя қилади. Лекин «алмаштириш воситаси» кўп бўлгани билан мамлакат бадавлат бўлиб қолмайди. Агар моддий қийматликларга қараганда пул кўпайиб кетса, бу нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлади.
Қадрият фундаментал тушунча ҳисобланади. Бу одамларга учун зарур бўлган нарсалардир: овқат, кийим-кечак, уй, машина, қизиқарли жойларга саёҳат ва бошқалар. Сизда пул бўлмаса ҳам бой бўлишингиз мумкин. Агар сизнинг хоҳишингиз билан машина ишлаб чиқарадиган, овқат тайёрлаб берадиган, кийим-кечакларингизни ювадиган, хуллас, барча ниятларингизни рўё қиладиган қурилмангиз бўлганида, табиийки, пулга хожат ҳам бўлмасди. Ёки, айтайлик, Антарктидада яшасангиз ва исталган нарсангизни харид қилиш учун имкониятингиз бўлмаса, пулингиз мўл бўлгани билан, бунинг аҳамияти бўлмасди.
Қадриятлар бу пул эмас, балки истакларингизни амалга оширадиган нарсалардир. Аммо қадриятлар шу қадар катта аҳамиятга эга экан, нима учун ҳамма пул топишга ошиқади? Пул – бу қадриятларни алмаштириш воситаси бўлиб, амалда улар бир хил қийматга эга. Бироқ бу икки тушунча бир маънони англатмайди ва қалбаки пулларни ишлаб чиқарувчи бўлишни хоҳламасангиз, пулни қандай топиш мумкинлиги ҳақидаги барча гаплар бизни асосий мавзудан четга чиқариб юбораверади.
Пул бу ҳунармандчиликнинг қўшимча воситаси саналади. Касбларга асосланган жамиятда сиз ўзингизга керакли бўлган кўплаб нарсаларни мустақил амалга ошира олмайсиз. Агар сизга картошка, қалам ёки уй-жой зарур бўлса, бу нарсаларни бошқа одамлардан оласиз. Хўш, картошка етиштираётган одамни уни сизга беришга қандай ундай оласиз? Фақат унга керакли бўлган нарсани бериш орқали. Бироқ ҳар бир одам ўзига керакли бўлган нарсасини бошқа одам билан бевосита алмаштираверса, тараққиёт тўхтаб қолади. Фараз қилинг, биронта шаҳарнинг четида яшайсиз ва скрипка ясаш билан шуғулланасиз. Бу скрипкаларингиз маҳаллий фермерларнинг қай бирига керак бўлади? Ҳеч кимга керак бўлмаса, сиз қорнингизни нима билан тўйдирасиз?
Жамият ихтисослашиб боргани сари бу масалани ҳал этиш заруратининг аҳамияти ошиб борарди. Охир-оқибат бу жараённи икки босқичга ажратишга келишиб олинди. Бевосита скрипкани картошкани алмаштириш ўрнига сиз уни, айтайлик, кумушга алмаштирасиз. Кейин кумушни эҳтиёжингизга қараб истаган нарсага алмаштириб олаверасиз. Оралиқ босқич – алмаштириш воситаси – ноёб ва кўтариб юриш осон бўлган ҳар қандай модда бўлиши мумкин. Тарихан олганда, бу мақсадда, асосан, металлардан фойдаланиш одатга айланди. Бироқ нисбатан яқин ўтмишда у валюта билан алмаштирилди. Аслини олганда, унинг ҳақиқий баҳоси юқори эмас, лекин ҳукуматлар томонидан қиймати кафолатлангани сабабли у воситачи сифатида хизмат қилишга қодир.
Бундай воситачидан фойдаланишнинг афзаллиги шундаки, у савдо-сотиқни амалга ошириш имконини беради. Аммо, афсуски, камчиликдан ҳам холи эмас. Унинг асосий камчилиги савдо-сотиқ, яъни қийматлар алмаштиришнинг асл аҳамиятини тўсиб қўяди. Одамлар бизнес пул яратиш демакдир, деган фаразни бошларига қуйиб олганлар. Аслида эса пул шунчаки оралиқдаги босқичдир. У одамларга зарур бўлган қийматликларнинг муқобили ҳисобланади. Компаниялар эса қадриятларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қадриятлар эса одамлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилгандир.
