| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Миллион бу миллиард эмас

Баъзилар учун уч миллион ҳам ўта катта пул бўлиши мумкин. Атиги уч миллион? Менга, яхшиси, қандай қилиб Билл Гейтс сингари миллиардер бўлишни ўргатинг. Майли, ҳозирча Билл Гейтсни тинч қўяйлик. Мисол тариқасида энг бадавлат одамни кўрсатиш «одобдан эмас». Матбуотда одатда энг бойлар ҳақида ёзишади ва бундай одамлар бошқалардан фарқ қилиши табиий. Билл Гейтс ақлли, шиддатли ва меҳнатсевар одам, лекин унинг ихтиёрида бўлган маблағни топиш учун шунчаки бу фазилатларнинг ўзи кифоя эмас. Бундан ташқари омад ҳам яхшигина хохолаб кулиб боқиши зарур.
Ҳар қандай компания муваффақиятга эришишида тасодиф яхшигина ўрин эгаллайди. Газеталарда ёзиладиган, радио ва ойнаи жаҳонларда ҳикоя қилинадиган одамлар ақлли ва мақсад сари интилувчан одамлардир, бундан ташқари улар ўзига хос лотереяда ғолиб ҳам бўлишган. Айтайлик, Билл Гейтс ўта ақлли ва белгилаган мақсадидан четга оғмайдиган одам эканлиги, шубҳасиз. Аммо Майкрософт бизнес оламидаги энг жиддий хатолардан бири: DOS лицензияси ҳақидаги битимдан наф кўришга муваффақ бўлди. Албатта, IBM бу хатога йўл қўйиши учун Гейтс ҳам қўлидан келганча ёрдам берди, лекин агар IBM ходимлари орасида биттагина саводли одам топилганида Майкрософтнинг келажаги умуман бошқача бўлиши эҳтимолдан холи эмасди. Бу босқичда Майкрософт IBM компаниясига кенг миқёсда таъсир қила олмасди. Айтиш мумкинки, улар шунчаки компонентларни етказиш билан шуғулланарди, холос. Агар IBM эксклюзив лицензияни талаб қилганда, аслида шундай қилиши ҳам шарт эди, Майкрософт барибир шартнома имзолаган бўларди. Бу ҳолда ҳам у анча-мунча пул топарди, IBM эса бошқа истаган жойдан операцион тизимни харид қилиши мумкин бўларди.
IBM эса бошқа йўлдан борди. У Майкрософтга РС стандартини назорат қилиш имконини берди. Шу пайтдан бошлаб Майкрософт белгиланган режадан ташқарига чиқмади. Улар бирон марта хатарли йўлдан юришмади. Лицензияларга нисбатан қатъий ўринни эгаллади, инновацион маҳсулотларни иложи борича кўпроқ чиқаришга киришди ва ҳоказо.
IBM ўша мудхиш хатога йўл қўймаганда ҳам Майкрософт муваффақиятга эришар, бироқ бунчалик тез ва кучли ўсиш рўй бермасди. Билл Гейтс ҳам бадавлат одамга айланарди, лекин ўзи билан тенг одамлар орасида, Forbesнинг 400-ўринларидан бирида юрган бўларди.
Шундай экан, шунчаки анави бойга ўхшаганимда менинг ҳам чўнтагим қаппайиб турарди, деб ўйлаганлар қисман адашишади. Бой бўлиш йўлида интилувчанлик, меҳнатсеварлик каби фазилатлар қўл келади, албатта, бироқ толе кулиб боқмас экан, улкан бойликни етти ухлаб тушингизда ҳам кўрмаслигингиз мумкин.
Янгиланган (26.08.2010 17:42)

Шарҳлар
Bu gapizga 5 ketdim, insonni taqdiri azaldan belgilangan, boy bolish yoki butun umr qashshoq yashash. Lekin taqdir ekan deb qöl qovushtirish ham yaramaydi. Bizdan harakat ALLOHdan barokati.! ALLOH boylik va g'ariblikdan uzi saqlasin!
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.