| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
14 ёшли қиз автобусга сиғмаяпти

Ёшлигимизда Жонатан Свифт қаламига мансуб Гулливернинг саргузаштларидан баҳраманд бўлардик. Ҳаётда бундай одамлар бўлмаслигига ишончимиз комил эди, ахир одамлар ҳам лиллипут эмас-ку. Лекин баланд бўйлилар орамизда учраб туриши аниқ. Баскетболчиларни олайлик: бўйи 190 см дан паст бўлса, худди катталар орасига тушиб қолган болакайдек кўринади кўзимизга. Аммо ростдан ҳам болакайнинг бўйи баланд бўлса-чи? Бу унга қулайлик яратадими ёки... Бразилиялик 14 ёшли Элисани Сильве мактаб автобусига сиғмайди, чунки бўйи нақд 206 сантиметр.
Шу билан бирга унинг бўйи ўсишдан тўхтагани йўқ. Ҳозир унинг бўйи йилига камида 15 сантиметрга чўзилмоқда. Бу тенгқурларига қараганда уч баравар тездир. Уни текшириш учун ота-онасининг имкони йўқ. Тиббий кўрик жуда қиммат жараён ва шунинг учун ҳам қизнинг ташҳиси ҳалигача номаълум. Тиббиётчиларнинг фикрича, қиз гигантизм билан касалланган. Агар улар ҳақ бўлишса, вақти билан бундай жадал ўсиш салбий оқибатларга олиб келиши шубҳасиз. Гигантизм билан касалланганларнинг суяклари заифлашади, кўриш қобилияти ҳам сусайиши эҳтимолдан холи эмас. Элисани бўйидан кўп ҳам ташвишланаётгани йўқ, чунки у модель бўлишни орзу қилади. Манбаларнинг ёзишича, ҳозирнинг ўзида уни подиумга таклиф этганлар талайгина экан.

Янгиланган (02.09.2010 18:07)

Шарҳлар
Ушбу қайд шарҳларининг RSS лентаси.