| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Joel Rea санъати

Жоел Ри (Joel Rea) ўзига хос ижодкор. Баъзилар бундайларни рассом деб аташади. Билмадим, эҳтимол, улар ҳақдирлар. Аммо, менимча, уни ижодкор сураткаш деб номлаш тўғри бўлса керак. Ахир у асарларида кўпроқ фотосуратлардан фойдаланади.
Жоел 1983 йилда Австралияда туғилган. 2003 йилда Квинсленд шаҳридаги Санъат коллежини тамомлади. Мутахассисларнинг гапига қараганда, у фотореалистик ва сюрреалистик тасвирий санъат жанрида фаолият юритаркан. Дарҳақиқат, у 30 дан ортиқ шахсий кўргазмасини одамлар эътиборига тақдим этган. Қуйидаги расмларининг аксариятида асосан кучуклар қатнашади. Нима қилай, менга унинг шундай асарлари учради. Умид қиламизки, унинг бошқа мавзудаги санъати билан ҳам танишиш имконига эга бўламиз.
















Янгиланган (12.01.2011 12:39)
