| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Дежавю ёки омадсиз одамлар тақдири
Тасодифлик ва қонуният тушунчалари ҳаммамизга таниш. Лекин нима учун эҳтимоли жуда паст бўлган баъзи ҳоллар аслида рўй беради? Онда-сонда бўлса ҳам майли эди, биз ўйлаганимиздан анча кўп содир бўлади. Юқорида омадсизлик ҳақида сўзладик. Қуйидаги мақоламиздаги воқеаларни қандай изоҳлаш мумкин?
1899 йилда ўз уйининг ҳовлисида турган кишини чақмоқ уриб, асфаласофилинга чипта билан тақдирлади. Оз эмас, кўп эмас, нақд 30 йил ўтгандан кейин ушбу одамнинг ўғли худди ўша ерда худди шундай усулда ҳалок бўлди. Тасодифни қарангки, аслида тасодиф эмас, қонуният десак ҳам бўлади, 1949 йил 8 октябрда биринчи кишининг невараси ва иккинчисининг ўғли ҳовлининг худди ўша ерида чақмоқдан ҳаёт билан видолашди.
Фландрияда 1918 йилда отда кетаётган майор Саммерфордни чақмоқ уриб эгаридан йиқитди. Танасининг пастки қисми фалаж бўлиб қолди. Соғлиғи кўтармаганлиги туфайли хизматдан бўшаб, Ванкуверга жўнади. Саломатлигини яхшилаб, балиқ овлаш билан шуғулланишга киришди. Бир куни уч киши бўлиб балиқ тутишаётганида бўрон бошланди. Балиқчилар дарахт тагига яширинишди. Аксини қарангки, чақмоқ улар яширинган дарахтга урди. Танишимизнинг ўнг томони фалаж бўлиб қолди. Соғлиғини бироз тиклаган Саммерфорд Ванкувер боғида сайр қилишни одат қилди. 1930 йил ёзида ўша ерда ҳам чақмоқ уни тинч қўймади ва энди бутун танаси фалаж аҳволга тушди. Икки йиллар чамаси ўтгач, бечора вафот этди. Қизиғи шундаки, бу билан унинг бошидан кечирганлари тугамади. 1930 йил июнь ойида Ванкувер устида бўрон бошланди ва чақмоқ қабрлардан бирига урилди ва тошини синдирди. У айнан майор кўмилган қабрга урганлиги кишини таажжубга солади.
Бундан яхшироқ охир топган воқеалар ҳам бўлиб туради, албатта. Виржиниядаги Шенандоа миллий боғи егери Рой Салливан «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилган. У бешта чақмоқни бошидан кечирган дунёдаги ягона одам саналади. 1942, 1969, 1970, 1972 ва 1973 йилларда чақмоқ уни соғ қўймаган.
Энди чақмоқдан бироз узоқлашайлик. Масалан, Швециядаги бир оилада тўрт авлод вакили бир кунда – 8 июнда таваллуд топган. Бу 1883, 1913, 1948 йилларда рўй берди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, бундай тасодифнинг эҳтимоли 40 миллиондан битта экан!
Будапештда яшайдиган Дьердь Шерфези тасодифан ойнадан тушиб кетди. Бахтига ерга эмас, ойна пастидан кетаётган Ласло Карваш устига ағанади. Орадан бир йил ўтгач, тасодифни қарангки, Дьердь яна деразадан пастга қулади. Энг қизиғи, «қалбаки каскадёр» яна Ласло Карвашнинг устига тушди. Иккала ҳолда ҳам икки киши лат емаган.
Американинг Детройт шаҳрида ҳам худди шундай воқеа рўй берди. Бу сафар ойнадан кичик болакай қулади. Наридан кетаётган Жозеф Фиглок қўлини қўйиб, болани тутиб олди. Бир йилдан кейин воқеанинг кутилмаган давоми содир бўлди – худди ўша пиёда худди ўша уй тагидан кетаётганида қўлига худди ўша болакай тушган.
Барселонадаги Монкада кўчасидан мопедда кетаётган ака-ука Рамиреслар таксининг тагида қолиб кетишди ва жиддий жароҳатлар билан шифохонага тушишди. Бир ярим ойлар ўтгандан кейин шифохонадан чиққан ака-ука дабдаласи чиққан мопедга ўтириб, уйгача етиб олмоқчи бўлишди. Монкада кўчасига бурилган бечора йигитларни яна такси уриб кетди. Бу сафар ҳам такси ҳайдовчиси аввалги одамнинг ўзи эди.
Бундай воқеаларни яна кўплаб келтириш мумкин. Хўш, бу тасодифий ҳолатларми ёки ўзига хос қонуният? Балки тақдирнинг ўзига хос ўйинидир? Ўз ҳаёт йўлини мустақил танлашига ишонган одамлар тақдирнинг белгилаб берган қонуниятлари олдида бўйсунмай ҳеч иложи йўқ. Фан ҳозирча бундай фавқулодда тасодифларни тушунтириб беришга ожиз.