| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
5 кишига $100 миллион
ёки энг катта жиноятлар тарихи
Гапни бошлашдан аввал бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман: фириб, жиноят, ўғрилик орқали топилган пулнинг баракаси бўлмайди. Ҳаётни кўриб қўйган кексалардек насиҳат қиляпсан, деманг, ҳақиқатан ҳам ҳалол топилган пулга ҳеч нарса етмайди. Буни қуйидаги воқеалардан ҳам кўришингиз мумкин. Осон йўл билан жарақ-жарақ пул топаман, деб ўйлаб, уларнинг аксарияти ё полиция томонидан қўлга олинган, ё ўзига ўхшаш бошқа фирибгарлар томонидан асфаласофилинга жўнатилган. Хуллас, тинчгина меҳнат қилиб юрганида бундай кўргиликлар бўлмасмиди?..

Хўш, сизнингча, катта миқдордаги пулни ўғрилаш учун неча кишини жалб этиш керак? Агар мақоламиз сарлавҳасига кўз юмадиган бўлсак, баъзи хорижий фильмларни эслашга тўғри келади. Кино – бу кино, ҳаётда бундай бўлмайди, дейишингиз мумкин. Лекин кўплаб китобларда бўлгани каби, аксари фильмлар негизида ҳам ҳаётий воқеалар ётади. Ўнлаб миллионлик жиноятлар нафақат асарларда ёки кинода, балки ҳаётда ҳам учраб туради.

1. Бразилиялик «боғбонлар»
Жойи: Форталеза (Бразилия)
Санаси: 2005 йил 6 ёки 7 август
Ўғирланган пул миқдори: 160 млн. реал (70 млн. доллар)
Ўғрилар сони: 6-10 киши.
Жанубий Америкадаги энг йирик банк ўғрилиги бир неча йил аввал Форталеза шаҳрида бўлиб ўтди. Марказий банкнинг маҳаллий бўлинмаси ходимлари душанба куни эрталаб ишга келиб, 3,5 тонна эски купюра ўғирланганини кўришди. Ўғрилар иш кўзини жуда яхши билиши аниқ. Улар банкдан бир квартал нарида бир уйни ижарага олиб, бир неча ой давомида ер остидан 80 метрлик тоннель қазишган. Ерости йўлининг деворлари ходалар билан мустаҳкамланган, ёруғ лампалар билан ёритилган ва вентиляторлар билан шамоллатилган. Ерни олиб чиқишда шубҳа уйғотмаслик учун жиноятлар ўзларини боғбон деб таништиришган. Тоннелни тўғри пул сақланадиган жойгача ўтказиб, бир метр қалинликдаги темир-бетон деворни ёришган ва пулни ўмаришган. Полициянинг тезкор ҳаракатлари туфайли ўғриларнинг бир қисми қўлга олинди, қолганини эса жиноятчи шериклари омон қолдиришмаган. 2007 йил охирига қадар атиги 9 млн. долларга яқини аниқланди. Қолган пул ҳақида ахборот йўқ.
2. Итальянча ёндашув
Жойи: Антверпен (Бельгия)
Санаси: 2003 йил 15 дан 16 февралга ўтар кечаси
Ўғирланган пул миқдори: $100 млн.га яқин
Ўғрилар сони: беш кишига яқин.
2003 йил 15-16 февралда Антверпен шаҳри катта теннис билан яшарди. Каттаю кичик Diamond Games теннис совринини томоша қилаётганда жаҳон олмос захирасининг тахминан ярми жамланган Олмос марказида ўғрилар ўзларининг «ўйини» билан банд эди. Олмос маркази кинода кўрсатилган бинолардан яхши муҳофаза этиларди: бу ерда сигнализация тизимидан тортиб видеокамераю посбонлар дейсизми, ўта мураккаб қулфлардан тортиб ўта қалин (30 см) темир эшиклар дейсизми, хуллас ҳаммаси жамланганди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси фирибгарлар буларнинг ҳаммасидан айланиб ўтишга муваффақ бўлишди, айнан шунинг учун ҳам полициячилар уларни «ўғрилар дунёси қироллари» деб аташди. Жиноят шундай пухталик билан режалаштирилгандики, қўли эгрилар пул омборига тушиб, ҳаракатни кузатадиган жиҳозларини ишдан чиқариш, камераларни ёпиб қўйиш, эшиклардаги магнитларни қойилмақом қилиб «алдаш» ва 160 та қимматли буюм сақланадиган қутидан 123 тасини ўмариб кетишга кўп ҳам вақт сарфлашмади. Омборга изқуварлар тушишганида оёқ остида пул ва дуру гавҳарлар ётарди. Ўғрилар ўз ишини яхши билиш билан бирга қимматли тошларнинг ҳам қадрига етишган. Улар омборда сақланадиган нарсаларнинг энг қимматларини танлашган, қолганини эса сочиб кетишган. Лекин бу фирибгарлар ҳам бир марта оқсоқланишди. Улар ортиқча нарсаларидан халос бўлиш учун уларни ўрмонга ташлаб кетишган ва бу ерда сумкаларни бир киши топиб олган. Антверпен полицияси томонидан ўғриларнинг исмларини аниқлаш қийин кечмади. Асрнинг энг улкан жиноятларидан бирини эски Турин мактаби ўғрилари амалга оширган бўлиб, бешовлон италиялик кишилар экан. Италия посбонлари фирибгарларни қўлга олган бўлса-да, икки давлат ўртасида жиноятчиларни тақдим этиш ҳақида битим имзоланмагани сабабли Бельгия полициясига беришдан бош тортди. Аммо олмослар қаердалиги ҳали ҳам номаълум.

3. Санъат асарлари ҳам бойлик
Жойи: Осло (Норвегия)
Санаси: 2004 йил 22 август
Ўғирланган пул миқдори: $60-70 млн.
Ўғрилар сони: 3 киши.
Норвегиялик рассом Эдуард Мункнинг машҳур «Қичқириқ» картинаси бир неча марта ўғриланган. Биринчи марта 1994 йилда. Уч нафар ўғри Лилехаммерда бўлиб ўтган қишки олимпиада даврида Ослодаги Миллий галереяга киришган ва «Яхши қўриқламаганингиз учун раҳмат!» деган ёзув қолдириб, расмни ўзлаштиришган. Улар ҳукуматдан $1 млн. талаб қилишди, лекин уч ой ўтмай қўлга тушишди. Ўн йилдан кейин уни иккинчи марта ўғрилашди. 2004 йил 22 августда соат 11 да Мунк музейига икки эркак кириб келди. Бошига қора ниқоб кийиб, тўппонча чиқаришди ва ҳаммага ётишни талаб қилишди. Бу шимолий қиролликдаги қурол ёрдамида амалга оширилган биринчи ўғрилик эди. Бир фирибгар тўппончани ўқталиб турар экан, унинг шериги деворда осилиб турган санъат асарларига яқинлашган, «Мадонна» ва «Қичқириқ» асарларини юлиб олган ва икковлон ўзини ташқарига урган. Қора машина ғилдиракларини визиллаб, тез орада кўздан ғойиб бўлди. Бир йил ўтар-ўтмай полияция олти нафар норвегиялик ўғрини кишанлади. Улардан уч нафари тўсиқ ортига равона бўлди, қолганига катта миқдорда (нақд $122 миллионлик) жарима юкланди. Қарийб икки йилдан кейин ўғриланган ноёб расмлар топилди. Иккала ҳолда ҳам санъат асарлари аслидек сақланган ва Норвегия мамлакатидан ташқарига чиқмаган.

4. «Футболчилар орзуси» ёмон қўлларда
Жойи: Лондон (Буюк Британия)
Санаси: 1966 йил 20 март
Ўғирланган пул миқдори: 30 минг ф.ст.
Ўғрилар сони: 1 киши.
Жаҳон кубоги ёки оддий қилиб айтганда «Ника» ўтган асрнинг 20-йилларида заргар Лефлер томонидан ишланган. 1,8 кг оғирликдаги ва бўйи 30 см бўлган тилла ҳайкалча ониксли асосда турарди. 1966 йилда ФИФА чемпионат ташкилотчиларига Вестминстер аббатлигининг марказий хонасида «Ника»ни намойиш этишга рухсат берди. Бу қандай мусибатларга олиб келишини билишганида, эҳтимол, бунга рухсат берилмасмиди? Хуллас, 20 март куни Эдвард Бетчли орқа тарафдан кўргазма залига кирган, қулфни бузиб, кубокни қўлга киритгану... Бу вақт икки соқчи қаҳфа ичиб ўтирарди. Эртаси куни «Челси» жамоаси президенти Жо Меерсга хат келди ва унда ўғри 15 минг фунт стерлинг талаб этар, акс ҳолда кубокни эритиб, сотиб юборишини таҳдид қиларди. Натижада Бетчлини тутишди, лекин у фақат далоллиги ва «Ника» қаерда яширинганини билмаслигини айтди. Икки кун давомида лондонлик полициячилар кубокни излаб, ҳар мўригача қараб чиқишди. Лекин анқонинг уруғини ҳам топишолмади. Одамлар тополмаган нарсани Пиклс лақабли ит аниқлади. Унинг эгаси газетага ўралган совринни полицияга элтди ва катта миқдорда мукофот олди. Ўғрилигини тан олмаган Эдвард Бетчли эса икки йил давомида эркин нафас олиш имконидан маҳрум бўлди.
5. Бойликнинг қарғиши
Жойи: Хитроу (Лондон, Буюк Британия)
Санаси: 1983 йил 26 ноябрь
Ўғирланган пул миқдори: тахминан 26,5 млн. ф.ст.
Ўғрилар сони: 6 киши.
Эрта тонгда Хитроудаги «Бринкс-Мэт» бойликларни ташиш ва сақлаш фирмасининг омборига олтовлон соқчи кийимини кийим олган қуролли киши кириб келди. Улар ҳақиқий соқчиларни қўлга тушириб, зирҳли омбор эшикларини ёпиб турган қулфларнинг кодларини айтишмаса, ўлдирамиз, деб пўписа қилишди. Улар катта ўлжа – икки миллиондан ортиқ нақд пул ва қимматбаҳо тошларга эга бўлишни мўлжаллашганди. Лекин омборда бундан ортиқ бойликка дуч келишди: картонли қутида умумий оғирлиги 3 тоннадан ортиқ 6800 та тилла буюм ётарди. Бундан ташқари анчагина олмос ҳам бор эди. Жиноятчилар энг замонавий сигнализация тизимини ўчиришди. «Бринк-Мэт»да ўзларининг одамлари бўлмаганда бунинг иложидан чиқишлари шубҳали эди. Соқчи Энтони Блэк ўша куни ишга кеч қолган ва жиноят вақтида иш жойида эмасди. Шунинг учун терговчилар биринчи навбатда уни қисувга олишди. Тез орада биринчи қўли эгрининг исми аён бўлди. Микки Макавой тўсатдан бойиб кетганидан ақл ҳушини йўқотаёзди. Қимматли қасрга кўчиб ўтди, иккита ўта қиммат машина харид қилди, ҳатто сигаретасини пулни ёқиб тутатарди. Икки кўппагини Бринкс ва Мэт деб номлашгача етди. Изқуварлар унинг пойига тушишди ва жиноятчи нақд чорак асрга озодликдан махрум этилди. «Бринкс-Мэт» хазинаси бошқаларга ҳам фақат кулфат олиб келди. Бу иш билан боғлиқ тўққиз киши тез кунларда ҳаёт билан видолашди, қолгани ё тўсиқ ортига йўналишди, ё пулни тез совуриб, қашшоқликда ҳаёт кечиришди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам «Бринкс-Мэт» олтинлари жиноят оламида худди 1922 йилда топилган Тутанхамон хазинаси сингари қарғишга учраган деб ҳисобланади. Ким бу олтинларга бирор даражада алоқадор бўлса, дарҳол фожеага дуч келади. Скотленд-Ярд изқуварлари эса навбатдаги ғалабага эришишди.
Бу воқеалардан кўриниб турибдики, тез ва осон йўл билан бадавлат бўламан, деганлар талайгина. Лекин камбағалликдан ўғрилик қилиб эришилган бойликкача бир қадам бўлса, жиноятдан жазогача ярим қадамлигини эсдан чиқармаслик зарур.
Янгиланган (27.08.2009 10:49)
