| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Машина сунъий барг ёрдамида ҳаракатланади
Фотосинтез ёрдамида ўсимликлар табиатдаги карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород чиқариб беришини кўпчилик билади. Билмаганлар эса мактабда «Ботаника» фанида ўқитувчи гапидан ҳам, дарсликдан ҳам анча нарида юришган кўринади. Нима бўлганда ҳам ўсимликларнинг шундай ажойиб хусусияти борлиги шубҳасиз. Шунинг учун ўсимлик кўп бўлган жойда нафас олиш ҳам осонлашади. Энди бир миллиарддан анча ортиқ аҳолиси бўлган Хитойни ҳаёлингизга келтирсангиз, бу ерда ўсимликларни иложи борича кўпайтириш лозимлигини тушунасиз. Лекин хитойликлар табиий ўсимликлар билан кифояланмай, сунъий барглар ҳам ишлаб чиқариш илинжида.
Хитойлик олимлар қуёш нури, сунъий барглар ва сув ёрдамида водород ажратиб олиш йўлини аниқлашди. Табиий барг нагизида улар «сунъий ноорганик барг» яратишди. Сунъий барг қуёш нурини тутиб олади ҳамда ундан фойдаланиб, сувни кислород ва водородга ажратади. Кислородни-ку нима учун кераклигини биламиз, водородга эса бундай зарурат борми? Аслида бор. Агар баъзи машиналар, мисол учун, «Тойота»нинг баъзи русумдаги автомобиллари водородда муваффақиятли ҳаракатланишини эътиборга олсак, бу ихтиронинг нақадар фойдали эканини англаб етамиз.
