| ORZU.UZ - Полиграфия и дизайн. Камин-пресс - офсетная печать в оперативно сжатые сроки – это основная деятельность нашей компании. Мы всегда по хорошему «заряжены» на работу с клиентами. Определив конечные цели, мы движемся к ней на максимальной скорости «на всех парусах». |
|
-
Рўйхатдан ўтиш ва материал қўшиш
Сайтимиз очилганидан буён ҳар куни сайтимизга кўплаб одамлар киришмоқда. Бу биз учун жуда қувонарли. Бироқ нима учундир ҳеч ким рўйхатдан ўтгиси ва материалларга шарҳ қолдиргиси ёки сайтимизда ўзининг мақоласини чоп этгиси келмаётганлиги одамни ажаблантирарди. Кейинроқ аниқланишича, кўпчилик сайтимизда рўйхатдан ўтган, лекин бу жараённи охирига етказмаган экан. Шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумот беришга қарор қилдик.
Батафсил...
Ла-Манш устидан парвоз
Швейцариялик собиқ учувчи Ив Росси (Yves Rossy) одамлар орасида шунингдек Fusionman (реактив одам) номи билан машҳур. Чунки у қўлбола ясалган қанотларида катта баландликларда худди эркин қуш каби учиб, атрофни томоша қилишни хуш кўради.

Бундан маълум вақт аввал у шу тариқа Альп тоғлари устидан учиб ўтувди. Ушбу синов Женева кўли соҳилида кўплаб томошабинлар ва журналистлар гувоҳлигида бўлди. «Реактив одам» ўз қўли билан 2,5 метрдан узун бўлган қанотларини ясаб, унга иккита реактив двигатель ўрнатди. Қарийб 2300 метр баландликда 49 ёшли ихтирочи мазкур қанотлари ва парашютни тақиб, самолётдан сакради ва маълум вақт эркин учиб юриб, сўнгра реактив турбиналарини ишга туширди. Кўкда у бир нечта томоша ҳам кўрсатишга улгурди. Ив Альп чўққилари узра айланиб ўтиб, учиб кетган жойига қайтиб қўнди.





«Замонавий Икар» ўшанда тез орада Ла-Манш устидан учиб ўтишни ҳам мўлжаллаётганини айтиб ўтганди. Манна ўша онлар ҳам етиб келди. Бу сафар Ив Росси 2,5 км баландликда енгил моторли самолётдан сакраб, ҳавода Франциянинг Кале (Calais) шаҳридан Британиянинг Дувр (Dover) шаҳригача 35 км масофани босиб ўтди. Ив Ла-Маншни кесиб ўтиш пайтида ҳам аввалгидек осмонда қатор трюклар бажаришга улгурди. Fusionman бу парвозига 10 дақиқа вақт сарфлади.


Шуни ҳам айтиш жоизки, Ив Россининг мазкур учишини бир кам юбилей деб номласа ҳам бўлади. Чунки бундан 99 йил аввал худи ўша йўналиш бўйлаб жаҳонда биринчи марта самолёт учиб ўтганди.
Янгиланган (04.04.2009 09:03)